iPad (2018) биринчилардан бўлиб Россияда сотувга чиқарилди

iPad (2018) биринчилардан бўлиб Россияда сотувга чиқарилди

2018 йилнинг март ойи якунида Apple компанияси ўзининг янги iPad (2018) планшетини намойиш қилган эди. Бу планшет аксарият техник жиҳатлари билан iPhone 7 флагманини эслатиб юборади.

9,7 дюймли, 1536х2048 пиксел сиғимли дисплей ўрнатилган. iPad 2018 4 та ядроли Apple A10 Fusion процессорига эга бўлган ҳамда бу девайс Apple Pencil қаламчасини қўллаб-қувватлайди.

Планшет тўлиқ қувват билан 10 соат мобайнида фойдаланувчига беминнат хизмат қилади.

Мазкур девайс компания тарихидаги энг арзон планшет компьютери бўлди. Бунинг асосий сабаби Apple жорий йилдан бошлаб АҚШ таълим тизимининг бош ҳамкорига айланди ва таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга ёрдам беради. Планшетнинг 32 гигабайтли доимий хотирага эга талқинини мактаблар 299 доллардан харид қилишлари мумкин.

6 апрелда Apple компанияси планшетни Россияда ҳам сотувга чиқарди. iPad (2018) девайсининг Россиядаги нархлари:

32 ГБ (фақат Wi-Fi тармоғида ишлайди) талқини – 432 АҚШ доллари;
128 ГБ (фақат Wi-Fi тармоғида ишлайди) – 553 АҚШ доллари;
32 ГБ (Wi-Fi + мобил алоқа тармоғида ҳам ишлайди) – 605 АҚШ доллари;
128 ГБ (Wi-Fi + мобил алоқа тармоғида ҳам ишлайди) – 727 АҚШ доллари.

Ҳа, афсуски, ҳамёнбоп деб жар солинган планшетга халқаро бозорда инсофсизларча нарх қўйилган. Мисол учун, Девайснинг Wi-Fi талқинининг АҚШ даги нархи 329 АҚШ долларидан бошланади. АҚШ мактаб ва университетлари уни чегирма билан – 299 долларга ҳам олиш имкониятига эгалар.

Планшет учун зарур Apple Pencil қаламчасини алоҳида 99 доллардан харид қилиш керак бўлади.

Apple iPad (2018) планшетининг ўзига хос жиҳатлари билан танишинг:
Apple тарихидаги энг арзон iPad нега "идеал" планшет?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#iPad

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.