iPad 2018 “елкасида” ғалати тугмача бор экан

  •   Saroy
  •  962
  •  31.07.2018 14:32

iPad 2018 “елкасида” ғалати тугмача бор экан

iPad’нинг кейингиавлоди ўтган йилдаги iPhone X’га ўхшаб инқилобий (ҳеч бўлмаганда Apple учун) бўлади. Яқинда чиқадиган iPad Pro 2018 даги аудиокемтик олиб ташланади, деган гап-сўзлардан кейин, энди унинг дизайнидан ҳам яна бир ғалати детални топишди.

Тармоқларда iPad Pro 2018’ нинг ишлаб чиқариш чизмаси пайдо бўлди, унда сирли эллиптик  элемент ёки тугмача топилди. У планшетнинг орқа панелида,  қувватлантиргич порти ёнида жойлашган.

ЎҚИНГ:Тармоқларда iPhone X Plus ва iPhone 9’нинг илк “жонли” суратлари пайдо бўлди

Фойдаланувчилар ушбу ҳолатга изоҳ берар экан, “тугмача” қандайдир янги док-коннектор бўлиб чиқиши мумкин демоқда,   чунки у портга жуда яқин жойлашган. Бошқа томондан, янги планшетнинг роми шунчалик кичкинаки, ишлаб чиқарувчи Touch ID сканерини  қурилманинг елкасига жойлаштиришга тўғри келган.

Эҳтимол, янги iPad Pro 2018 қандайдир мутлақо янги аксессуар тўплами билан ҳам таъминланиши мумкин, бунинг учун ноодатий кемтик зарур бўлади. Нима бўлганда ҳам, барчаси сентябрь ойида Apple янги гаджетини намойиш қилганда маълум бўлади.

ЎҚИНГ:Янги технология: қурилмалар бир-биридан симсиз қувват олади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.