iPad’ да тўлақонли Photoshop: сотувга чиқиш муддати ошкор бўлди

  •   Saroy
  •  765
  •  14.07.2018 11:51

iPad’ да тўлақонли Photoshop: сотувга чиқиш муддати ошкор бўлди

Фотографияни қайта ишлаш учун Adobe мобиль иловасидаги жиҳозлар тўплами компьютердаги  Photoshop имкониятлари билан асло тенглаша олмайди, аммо яқин орада ҳаммаси ўзгаради. Келаси йили компания iPad учун анчайин илғор муҳаррирни намойиш этмоқчи, ва бу ҳали ҳаммаси эмас. Барчаси энди бошланяпти.

Bloomberg манбаларида таъкидланишича, Adobe’нинг янги стратегияси барча қурилмалар учун тўғри келадиган универсаль ечим яратишга қаратилган. Интерфейс iOS-версияси  сенсор экранли гаджетлар учун мослаштирилади ва бу фақат десктопли фотомуҳаррир портидан иборат эмас. Apple Pencil ҳам бўлишига шубҳа қилмасак ҳам бўлади. iPad’да тўлақонли Photoshop функцияси ҳар доим қўлингизда бўлади. Профессионаллар йўл-йўлакай ҳам ишлаб кетавериши мумкин. Дарвоқе, дастурчилар оддий фойдаланувчилар орасида ҳам ҳақиқий мухлислар сафи кенгайишидан умид қилмоқда.

ЎҚИНГ:Дизайнер учун ранг танлаш бўйича маслаҳат

Adobe вакиллари  кроссплатформали версиядаги  Photoshop’ни ҳамда бошқа Creative Cloud иловасини ишлаб чиқараётганини тасдиқлашди, аммо қачон чиқиши ҳақида маълум қилишмади. Октябрда бўлиб ўтадиган MAX  конференциясида ҳаммаси аён бўлса керак.

iPad’да янги Photoshop релизи 2019 йилга режалаштирилган. Android-версияси ҳақида маълумот йўқ. Эҳтимол, у кейинроқ пайдо бўлар. Инсайдерлар ҳам мобиль Illustrator тайёрланаётгани ҳақда эслатишганди.

Кутилишича, десктопли кроссплатформадаги «фотошоп» классик версиядаги дастур ўрнини дарҳол эгалламайди. Ҳаммаси навбати билан ва албатта вақти келганда амалга оширилади.

ЎҚИНГ:Truepic – фотосуратнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаб берувчи «нотариус» илова

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!