iPad дўконнинг ўзидаёқ ёниб кетиб, уч кишини жароҳатлади!

  •   DiMaX
  •  659
  •  20.08.2018 14:00

iPad дўконнинг ўзидаёқ ёниб кетиб, уч кишини жароҳатлади!

Смартфон вв планшетларда учраб, кишиларнинг соғлиги ва ҳаётига хавф сотаётган жиддий муаммолардан бири аккумуляторнинг қизиб, тутаб, аланга олиб ва портлаб кетишидир. Айниқса, етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларида бундай ҳодисалар бўлиши уларнинг нуфузига ҳам салбий таъсир этаётир.

ЎҚИНГ: Смартфон портлашидан қўли ва юзи майиб бўлган қизчанинг оиласи Samsung’дан 250 000 доллар талаб қилмоқда

Куни кеча Амстердамдаги Apple Store дўконида ҳам шундай нохуш воқеа содир бўлди – витринада турган iPad ўз-ўзидан тутаб, алангаланиб кетди. Дўкон ходимлари яшин тезлигида уни қум тўлдирилган махсус контейнерга жойлашди.

Аммо планшет контейнерда турган ҳолида ҳам заҳарли тутун чиқаришда давом этди. Оқибатда дўкон ходимларидан уч нафарининг аҳволи оғирлашди. Шу боис чақирилган «Тез ёрдам» машинаси уларни ўпкаларини текширтириш учун касалхонага олиб кетди. Ушбу воқеа туфайли дўконни бир неча соатга ёпиб қўйишга тўғри келди.

iPad’нинг ёниб кетишига унинг аккумулятори қизиши сабаб бўлган, дейилади хабарда. Зеро, витринага қўйиладиган намуналар туну кун узлуксиз ёқиқ туради, шу боис уларнинг экрани ва процессорига юк тушади.

ЎҚИНГ: Топ-5: ишончли аккумуляторга эга смартфонлар, уларнинг юртимиздаги нархлари