iPad mini (2021)'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

iPad mini (2021)'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Энг кичик Apple планшетига энг катта ўзгаришлар киритилди. Катта дисплей, А15 Bionic чипи, 5G тармоғи, янги камералар, янги USB-C порти ҳамда Touch ID шулар жумласидан.

ЎҚИНГ: iPhone 13'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Охирги iPad mini'нинг тақдим этилганига икки ярим йил, биринчисини тақдим этилганига эса тўққиз йил бўлди. Шундан бери iPad mini'нинг дисплей ҳамда корпус ҳажми биринчи марта ўзгарди. Янги iPhone ҳамда iPad Pro'ларнинг дизайнига эса негадир катта ўзгаришлар киритилмаяпти.

Дисплей форма фактори 3:2 бўлиб, унинг умумий ҳажми 8.3 дюймни ташкил қилади. Liquid Retina дисплейи эса ёрқин ранглар хилма хиллигини бера олади.

Янги планшет iPhone 13 сериясига ўрнатилган A15 Bionic чипи билан жиҳозланган. Аввалги моделда A12 Bionic чипи бўлганлигини ҳисобга олсак, бу жуда катта ўсиш. iPad mini ҳозирда энг кучли планшетлардан бири ҳисобланади.

Қурилмага янги камералар ўрнатилган. Олд панелда 12МП f/2.4 ультракенг камера жойлашган бўлса, орқа панелда 12МП камера бўлиб, у Smart HDR3 функцияси ҳамда 4К 60 кадр/секунд видео форматини қўллаб-қувватлайди.

Янги iPad mini'да, шунингдек, стерео овоз, 20 ватт қувватлаш технологияси, ён томонда жойлашган Touch ID сенсори мавжуд.

Планшет USB-C портига ўтгани жуда яхши хабар, чунки Lightning порти анча эскирди. Бироқ қурилмадан 3.5 мм аудио жекнинг олиб ташланиши кутилмаган қарор бўлди.

iPad mini, бундан ташқари, иккинчи авлод Apple стилусини қўллаб-қувватлайди. Стилусни қурилманинг ён томонига ўрнатиб қувватлаш имконияти яратилган. Лекин бу стилус жуда қиммат бўлиб, унинг нархи 129 долларни ташкил қилади. Қурилманинг ўзи эса ҳозирда 499 доллар нархда сотилмоқда.

Apple iPad mini (2021)'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 195.4х134.8х6.3мм, 293г; олд панель шиша, орқа панель алюминий, алюминийром.

> Дисплей: 8.30 дюймли Liquid Retina IPS LCD дисплейи, 500 нитс ёрқинлик, 1488х2266 пиксел резолюция, 13.71:9 форма фактори, 327ppi зичлик.

> Чипсет: Apple A15 Bionic (5 нм): Олти ядроли (2x2.93 GHz + 4xX.X GHz); Apple GPU (5-core).

> Хотира: 4/64ГБ, 4/256ГБ.

> ОТ/Дастурий таъминот: iPadOS 15.

> Камера: 12МП, f/1.8, (кенг), AF.

> Селфи камера: 12 МП, f/2.4, 122˚ (ультракенг).

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@24/25/30/60 кадр/сек, [email protected]/30/60/120/240 кадр/сек; gyro-EIS; Селфи камера: [email protected]/30/60 кадр/сек, gyro-EIS.

> Аккумулятор: 5,078 мАс, 20 ватт тезкор қувватланиш имконияти.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда), Siri овозли бошқарув ёрдамчиси.

HDR функцияси мавжуд бўлмаса ҳам, iPad mini'ни ажойиб планшет дейиш мумкин. Қурилма дисплейи юқори аниқликдаги ранглар уйғунлигини тақдим этади. Бироқ HDR10 ёки Dolby Vision функциялари бўлганда бунданда яхшироқ бўлар эди.

Қадоқ таркиби

Олтинчи авлод iPad mini планшети оқ қутида сотилади. Қутидан планшет билан бирга USB-C кабели ҳамда 20 ваттлик қувватлаш адаптери ўрин олган.

Фото: GSMArena

Албатта, қувватлаш адаптерининг қадоқ таркибида бўлиши қувонарли ҳолат, чунки мана иккинчи йилдирки, Apple компанияси iPhone'ларни қувватлаш адаптерисиз сотмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone SE 3 ҳақидаги илк маълумот кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!