иПад мини (2021)'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

иПад мини (2021)'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Энг кичик Аппле планшетига энг катта ўзгаришлар киритилди. Катта дисплей, А15 Биониc чипи, 5Г тармоғи, янги камералар, янги УСБ-C порти ҳамда Тоуч ИД шулар жумласидан.

ЎҚИНГ: иПҳоне 13'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Охирги иПад мини'нинг тақдим этилганига икки ярим йил, биринчисини тақдим этилганига эса тўққиз йил бўлди. Шундан бери иПад мини'нинг дисплей ҳамда корпус ҳажми биринчи марта ўзгарди. Янги иПҳоне ҳамда иПад Прўларнинг дизайнига эса негадир катта ўзгаришлар киритилмаяпти.

Дисплей форма фактори 3:2 бўлиб, унинг умумий ҳажми 8.3 дюймни ташкил қилади. Лиқуид Ретина дисплейи эса ёрқин ранглар хилма хиллигини бера олади.

Янги планшет иПҳоне 13 сериясига ўрнатилган А15 Биониc чипи билан жиҳозланган. Аввалги моделда А12 Биониc чипи бўлганлигини ҳисобга олсак, бу жуда катта ўсиш. иПад мини ҳозирда энг кучли планшетлардан бири ҳисобланади.

Қурилмага янги камералар ўрнатилган. Олд панелда 12МП ф/2.4 ультракенг камера жойлашган бўлса, орқа панелда 12МП камера бўлиб, у Смарт ҲДР3 функцияси ҳамда 4К 60 кадр/секунд видео форматини қўллаб-қувватлайди.

Янги иПад мини'да, шунингдек, стерео овоз, 20 ватт қувватлаш технологияси, ён томонда жойлашган Тоуч ИД сенсори мавжуд.

Планшет УСБ-C портига ўтгани жуда яхши хабар, чунки Лигҳтнинг порти анча эскирди. Бироқ қурилмадан 3.5 мм аудио жекнинг олиб ташланиши кутилмаган қарор бўлди.

иПад мини, бундан ташқари, иккинчи авлод Аппле стилусини қўллаб-қувватлайди. Стилусни қурилманинг ён томонига ўрнатиб қувватлаш имконияти яратилган. Лекин бу стилус жуда қиммат бўлиб, унинг нархи 129 долларни ташкил қилади. Қурилманинг ўзи эса ҳозирда 499 доллар нархда сотилмоқда.

Аппле иПад мини (2021)'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 195.4х134.8х6.3мм, 293г; олд панель шиша, орқа панель алюминий, алюминийром.

> Дисплей: 8.30 дюймли Лиқуид Ретина ИПС ЛCД дисплейи, 500 нитс ёрқинлик, 1488х2266 пиксел резолюция, 13.71:9 форма фактори, 327ппи зичлик.

> Чипсет: Аппле А15 Биониc (5 нм): Олти ядроли (2х2.93 ГҲз + 4хХ.Х ГҲз); Аппле ГПУ (5-cоре).

> Хотира: 4/64ГБ, 4/256ГБ.

> ОТ/Дастурий таъминот: иПадОС 15.

> Камера: 12МП, ф/1.8, (кенг), АФ.

> Селфи камера: 12 МП, ф/2.4, 122˚ (ультракенг).

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@24/25/30/60 кадр/сек, 1080п@25/30/60/120/240 кадр/сек; гйро-ЭИС; Селфи камера: 1080п@25/30/60 кадр/сек, гйро-ЭИС.

> Аккумулятор: 5,078 мАс, 20 ватт тезкор қувватланиш имконияти.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда), Сири овозли бошқарув ёрдамчиси.

ҲДР функцияси мавжуд бўлмаса ҳам, иПад мини'ни ажойиб планшет дейиш мумкин. Қурилма дисплейи юқори аниқликдаги ранглар уйғунлигини тақдим этади. Бироқ ҲДР10 ёки Долбй Висион функциялари бўлганда бунданда яхшироқ бўлар эди.

Қадоқ таркиби

Олтинчи авлод иПад мини планшети оқ қутида сотилади. Қутидан планшет билан бирга УСБ-C кабели ҳамда 20 ваттлик қувватлаш адаптери ўрин олган.

Фото: ГСМАрена

Албатта, қувватлаш адаптерининг қадоқ таркибида бўлиши қувонарли ҳолат, чунки мана иккинчи йилдирки, Аппле компанияси иПҳоне'ларни қувватлаш адаптерисиз сотмоқда.

ЎҚИНГ: иПҳоне СЕ 3 ҳақидаги илк маълумот кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.