iPad одам ўлдиргани учун Apple’ни судга беришди

  •   DiMaX
  •  775
  •  16.02.2019 13:58

iPad одам ўлдиргани учун Apple’ни судга беришди

Смартфонлар, планшетлар ва бошқа гаджетларнинг ёниб ёки портлаб кетиши сабабли ёнғин чиқиши, кишилар жароҳатланиши ҳолатлари учраб туради. Аммо бундай вазиятларнинг ҳам камдан-кам қисми фожиа билан тугайди.

ЎҚИНГ: Samsung ёниб кетган Galaxy S7 Edge ўрнига фойдаланувчига янги Galaxy S9 совға қилди

Америкалик Жулия Айрлэнд Мео (Julia Ireland Meo) ўзи яшаётган Нью-Жерси штати судига Apple корпорацияси устидан ариза топширди. Унинг даъвосига кўра, отасининг ўлимига iPad сабабчи бўлгани учун унинг ишлаб чиқарувчиси жавоб бериши керак.

Бредли Айрлэнд (Bradley Ireland) чиндан ҳам iPad сабабли квартирада юзага келган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган. Даъво аризасига кўра, бу фожиа 2017 йилнинг 22 февралида юз берган. Ёнғин айнан планшет нуқсони, аниқроғи – унинг аккумулятори портлаши сабабли келиб чиққан.

Жулиянинг таъкидлашича, iPad портлаши отасининг ўлимига сабаб бўлган, шунинг учун ҳам Apple етказилган зарарни қоплаб бериши лозим. Аммо корпорация тўлиб бериши керак бўлган маблағ миқдори аризада кўрсатилмаган – уни суд белгилайди. Шунингдек, планшетнинг модели ҳам, ундаги аккумулятор оригинал ёки йўқлиги ҳам маълум қилинмаган.

Биз эса мухлисларимиздан турли гаджетларни ишлатишда эҳтиёткорроқ бўлишларини сўраймиз ҳамда батареяларнинг портлаши, бунинг сабаб ва оқибатлари, ҳимояланиш усуллари ҳақидаги мана бу мақоламиз билан танишиб қўйишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Мижозларини қайғургани учун Apple’ни судга беришди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!