iPad Pro 2018: охирги варианти кўрсатилди

  •   Saroy
  •  581
  •  23.10.2018 15:10

iPad Pro 2018: охирги варианти кўрсатилди

Apple ўзининг янги «профессионал» планшетини келаси ҳафта, яъни 30 октябрда  намойиш қилиши керак.

Венгриялик саноат дизайнери Виктор Кадар қурилманинг завод чизмаси асосида бажарилган охирги рендерини омма эътиборига ҳавола этди. iPad Pro моделлар қатори энди 12,9 ва 11 дюймлиларидан иборат бўлади.

ЎҚИНГ: iOS 12.1 «сотиб қўйди»: Face ID функцияли iPad Pro шу кузда чиқади

Рендерда “озиб кетган” iPad’нинг юпқа ромини кўрамиз. У ҳам Face ID тизимига эга бўлади. Ушбу тизим ёрдамида қурилмани қулфдан ечиш мумкин. Энди Home тугмаси бўлмайди. Планшетда экрандаги қирқма ҳамда қулоқчин учун порт ҳам бўлмайди. Lightning порти эса  USB-C билан алмаштирилади. Компания шунингдек, янги Apple Pencil’ни ҳам чиқаришни режалаштирмоқда. Чунки эскиси  iPad’га  Lightning орқали қўшиларди.

ЎҚИНГ: Янги iPad Pro: аудиотирқиш ва «Home»сиз, лекин ажойиб технологияга эга!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.