iPad Pro 2018 қадоғиданоқ қийшиқ ҳолда чиқса-да, Apple буни нуқсон деб ҳисобламаяпти!

  •   DiMaX
  •  777
  •  20.12.2018 19:01

iPad Pro 2018 қадоғиданоқ қийшиқ ҳолда чиқса-да, Apple буни нуқсон деб ҳисобламаяпти!

Купертинолик техногигант 2018 йил октябрнинг сўнгида ўтказган тадбирида мобил операцион тизимининг янги талқинини ҳамда ва бир нечта янгиланган гаджетларини тақдим этганди. Лекин унинг шу 2018 йилги планшетларидан харид қилган айрим фойдаланувчилар iPad’ларнинг бироз букилганлигидан шикоят қилишмоқда.

ЎҚИНГ: Apple аллақачон арзонлаштирилган iPad 2018’ларни сота бошлади!

MacRumors форумида баъзи iPad Pro 2018 фойдаланувчиларининг ёзишларича, уларнинг планшетлари вақт ўтиши билан сал қийшайиб қолаётир. Буниси ҳам майли, айримлари ҳали янги пайтида – қутисидан олгандаёқ шундай, бироз букилган ҳолда чиқмоқда!

Apple корпорациясининг The Verge нашрига маълум қилишича, бу чиндан ҳам шундай. Аммо компания буни дефект – нуқсон деб ҳисобламаслигини ҳам айтган. Купертинолик гигантга кўра, бу ҳолат 2018 йилги iPad Pro’нинг тайёрланишидаги ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ.

ЎҚИНГ: Хизмат кўрсатиш марказларида сизни қандай қилиб лақиллатишади?

Мана, қуйидаги суратда бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин:

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, бу каби салгина қийшайиш ҳолатлари планшетнинг иш фаолиятига асло салбий таъсир кўрсатмайди. Шунинг учун iPad Pro 2018’ларнинг эгалари кафолат бўйича уларни қайтариб топшира олмайдилар.

Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса Apple iPad mini 4 Wi-Fi моделидаги планшетни 3 020 000 сўм нархида сотиб олиш, бу йилги – Apple iPad 6 4G 2018 32GB моделини бўлса 3 599 000 сўм эвазига харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Навбатдаги iPhone ва iPad’лар муҳим технологияни Galaxy S10’дан ўзлаштиради

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!