iPadOS 14, watchOS 7 ва macOS Big Sur тақдим этилди – уларга янгиланувчи барча қурилмалар рўйхатлари

  •   DiMaX
  •  251
  •  24.06.2020 12:16

iPadOS 14, watchOS 7 ва macOS Big Sur тақдим этилди – уларга янгиланувчи барча қурилмалар рўйхатлари

Apple корпорацияси 22 июнь куни бўлиб ўтган WWDC 2020 тадбири доирасида iOS 14 операцион тизим талқини намойиш этди. Биз ушбу прошивкани қабул қилувчи iPhone’ларнинг расмий рўйхатини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Android 11 учун Google нималарни iOS’дан олган?

Купертинолик компания мазкур тадбирида яна ўз планшетлари учун iPadOS 14, смарт-соатлари учун watchOS 7 ҳамда компьютерлари учун macOS Big Sur операцион тизимларини ҳам намойиш қилган. Қуйида мазкур прошивкалар қайси моделлардаги қурилмаларга келишини кўриб чиқамиз.

Маълум бўлишича, iPadOS 13 тизимида ишлаётган барча iPad моделларига iPadOS 14 ҳам тарқатилади. Булар қуйидаги планшетлардир:

  1. 12,9 дюймлик iPad Pro (1-дан то 4-авлодгача);
  2. 11 дюймлик iPad Pro (1-дан то 4-авлодгача);
  3. 10,5 дюймлик iPad Pro;
  4. 9,7 дюймлик iPad Pro;
  5. iPad (5-дан то 7-авлодгача);
  6. iPad mini (5-авлод);
  7. iPad mini 4
  8. iPad Air (3-авлод);
  9. iPad Air 2.

ЎҚИНГ: Тўрт йил аввалги смартфон барча iPhone ва iPad’лардан устун келди! (AnTuTu рейтинги, 2020 йил май)

watchOS 7 операцион тизимини эса қуйидаги русумларга мансуб ақлли соатлар қўллаб-қувватлайди:

  1. Apple Watch Series 3
  2. Apple Watch Series 4
  3. Apple Watch Series 5

Афсуски, биринчи ва иккинчи авлод Apple Watch’лар янги прошивкадан бенасиб қолади.

Бундан ташқари, Apple огоҳлантиришича, watchOS 7 операцион тизимининг «эълон қилинган функциялари барча қурилмаларда бўлавермайди». Яъни, Apple Watch модели юқоридаги рўйхатга кирган бўлса-да, янги операцион тизимдаги функцияларнинг айримлари уларда ишламаслиги мумкин.

ЎҚИНГ: Apple Watch’нинг оригинал функцияси қандай ишлашини секинлаштирилган видеода кўрамиз

Янги авлод – macOS Big Sur операцион тизимини эса қуйидаги Mac компьютерларига ўрнатиш мумкин бўлади:

  1. MacBook – 2015 йилдан буёғига чиққанлари;
  2. MacBook Air – 2013 йилдан буёғига чиққанлари;
  3. MacBook Pro – 2013 йилдан буёғига чиққанлари;
  4. Mac mini 2014 ва ундан кейингилари;
  5. iMac 2014 ва ундан кейингилари;
  6. iMac Pro – 2017 йилдан буёғига чиққанлари;
  7. Mac Pro – 2013 йилдан буёғига чиққанлари.

Apple компьютерингиз macOS Big Sur операцион тизимини қабул қилиш-қилмаслиги ҳақидаги ва бу борадаги бошқа маълумотларни мана бу ҳавола орқали компаниянинг расмий сайтидан кўриб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Apple флагман смартфон нархида... компьютер ғилдираги чиқарди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!