iPhone 11 Pro ҳамда Google Pixel 4 «чатишма»си – атиги 140 доллар! (+«жонли» расм)

  •   DiMaX
  •  2016
  •  14.10.2019 13:30

iPhone 11 Pro ҳамда Google Pixel 4 «чатишма»си – атиги 140 доллар! (+«жонли» расм)

Купертинолик корпорациянинг iPhone 11 Pro флагмани (сотиб олиш) ва ҳали энди чиқадиган Google Pixel 4 моделлари – бош камера блогининг шакли ва модулларининг жойлашуви бўйича янгича ёндашув. Кузатувчилар фикрича, энди бошқа смартфонсозлар ҳам янги қурилмаларида улардан нусха ола бошлашади.

ЎҚИНГ: БУНАҚАСИ БЎЛМАГАН: Google Pixel 4 XL тақдимотдан тўрт ой аввал «жонли» видеода!

Бундай «нусхалаш» ишларини хитойлик ZTE корпорацияси аллақачон бошлаб юборди. TENAA регуляторида ZTE Blade 20 русумли янги смартфони сертификациядан ўтди. Унинг камераси кўринишидан худди юқорида тилга олинган икки смартфоннинг камераларининг аралашувига ўхшайди. Смартфоннинг олд панели эса оддийгина – селфи-камера учун кемтикли дисплей.

TENAA базасидаги маълумотларга кўра, ZTE Blade 20 диагоналига 6,088 дюймлик, HD+ форматли экранга эга.

ЎҚИНГ: Xiaomi мисли кўрилмаган селфи камера дизайнини яратди

 ZTE Blade 20 модели максимал 2,0 ГГц частотасида ишловчи 8 ядроли процессорга, 2 ГБ тезкор ва 64 ГБ ички хотирага эга. Унинг муҳим устунликларидан бири – 4870 мА/соатлик аккумулятори бўлиб, у USB-C порти орқали 18 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлана олади.

Инсайдерлар аллақачон бу смартфоннинг «жонли» суратини ҳам тарқатишган:

Кўриб турганингиздек, ZTE Blade 20 орқа панелига бармоқ изи сканери ўрнатилган. Унинг бош камераси 16, 8 ва 2 мегапикселлик, олд камераси эса 5 мегапикселлик датчикларга эга. Корпусининг ўлчамлари 155х72,7х8,95 мм, вазни 164 грамм келадиган ушбу смартфон Android 9.0 Pie бошқаруви остида ишлайди. Хабарларга қараганда, унинг нархи 140 доллар атрофида бўлади.

ЎҚИНГ: 1 ноябргача смартфон олишга улгуринг, кейин IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли бўлиб, нархлар ҳам ошади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!