iPhone 11 Pro ҳамда iOS 14 ҳимоясини 10 сониядаёқ бузиб кирган хакерларга 360 000 доллар тўлашди

  •   DiMaX
  •  806
  •  10.11.2020 09:52

iPhone 11 Pro ҳамда iOS 14 ҳимоясини 10 сониядаёқ бузиб кирган хакерларга 360 000 доллар тўлашди

Хитойда ўтган ҳафта охирида киберхавфсизлик йўналишидаги Tianfu Cup 2020 мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иккита хакерлар жамоаси iOS 14 операцион тизимли iPhone 11 Pro ҳимоясини бузишга эришди.

ЎҚИНГ: Хакерлар энг кўп қайси смартфонларни ва иловаларни «севадилар»?

Мусобақа ғолиблари Ant-Financial Light-Year Security Lab ҳамда Ҳукуматдаги ва корпоратив хавфсизлик заифликлари тадқиқоти институти жамоалари бўлди. Улардан ҳар бири 180 000 АҚШ долларига тенг миқдорда мукофот олди.

iPhone 11 Pro ҳимоясини бузиб киришда улар тизим жараёнидаги код бажаришни амалга ошириш учун «нолинчи кун заифлиги»дан фойдаланишган. Шу тариқа мутахассислар смартфондаги махфий маълумотларни, жумладан – галереядаги фотосуратларни ва контактлар рўйхатини ҳам қўлга кирит олишган. Қизиғи – бунинг учун хакерларга атиги 10 сония вақт етарли бўлган!

Бундан ташқари, Tianfu Cup 2020 мусобақасида хакерлар Windows 10 v2004 ҳамда Android 10 операцион тизимлари, Chrome, FireFox браузерлари ва бошқа дстурий таъминот маҳсулотларининг ҳам ҳимоясини бузиб кўрсатишган.

Хабарга кўра, гаджетлар ва дастурлар ҳимоясида топилган нуқсонлар ҳақидаги маълумотлар тегишлича Apple, Google ва бошқа компанияларга тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Хакерликни бошлаш учун 5 та китоб

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!