iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max ишончни оқлай олмади!

  •   DiMaX
  •  2551
  •  25.10.2019 10:22

iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max ишончни оқлай олмади!

Купертинолик корпорациянинг бу йилги смартфонлари орасида iPhone 11 дунё бўйлаб барча ҳудудларда жуда яхши сотиляпти. Бироқ iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max моделларининг савдоси кўнгилдагидек эмас.

ЎҚИНГ: «Келинни келганда кўр...»: iPhone 11’лар бўйича оммавий шикоятлар бошланди

Rosenblatt Securities таҳлилчиси Жун Чжан (Jun Zhang) сўзларига кўра, iPhone 11 бозорга чиқарилганидан кейинги атиги бир ойдаёқ 12 миллион донадан ошиқ сотилган. Apple ушбу моделни ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам оширишни режалаштирмоқда.

Иккинчи томондан эса, iPhone 11 Pro ва 11 Pro Max флагманлари унча кетмаяпти. Уларнинг савдоси ўтган йилги iPhone XS ва XS Max моделларидан 15 фоизга суст. Шу боисдан купертинолик корпорация бу икки айфонни ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришга мажбур бўляпти.

Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, iPhone 11 туркумига мансуб учта моделдаги смартфонларнинг умумий сотилиши йилнинг охиригача 70 миллион донага бориб қолади. Кейинги йилда эса компаниянинг энг арзон смартфони – анчадан бери кутилаётган iPhone SE 2 модели Apple’нинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаши тахмин қилинмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2 январданоқ ишлаб чиқарилади, iPhone 8 арзонлашади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!