iPhone 11 Pro’да суратга олинган илк фильм Тим Кукни ҳам ҳайратга солди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1472
  •  18.09.2019 12:32

iPhone 11 Pro’да суратга олинган илк фильм Тим Кукни ҳам ҳайратга солди! (+видео)

Купертинолик корпорация яқинда iPhone 11, iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max смартфонлари тақдим этди. Улардан бири Geekbench’да рекорд ўрнатгани, AnTuTu тестида асосий хусусиятлари фош бўлгани ҳақида ҳам хабарлар берганмиз.

ЎҚИНГ: Янги тақдим этилган iPhone 11’лар қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

Ҳали iPhone 11 Pro савдога чиқмасидан туриб, унинг уч модулли камераси имкониятларини намоён этувчи биринчи фильм интернетга жойланди. Уни машҳур видеограф Энди То айнан шу iPhone 11 Pro смартфонининг ўзидаги «Камера» иловасида суратга олган. Монтаж эса macOS тизимига мўлжалланган Final Cut Pro X видеоредакторида амалга оширилган. Қисқа метражли фильмда тасвир аниқлиги 4К форматида, частотаси – сониясига 60 кадр!

Тўрт дақиқалик фильм муаллифи Токиога йўл олиб, мазкур мегаполис аҳолисининг ҳайратланарли ҳаёти, одатларини экранга кўчирган. Кейинроқ ушбу роликни Apple раҳбари Тим Кук ҳам ўзининг Twitter-блогида улашиб, Токио ўзининг энг севимли шаҳарларидан бири эканини таъкидлаган.

Бу йилги айфонларнинг Ўзбекистон бозорига қачон етиб келиши номаълум. Олдинги русумлардаги iPhone’ларни эса 5 650 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uzинтернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Барча iPhone 11’ларни энг зўр Android-флагманлар билан битта жадвалда таққослаймиз!