iPhone 11’даги эксклюзив функция энди Samsung смартфонларига ҳам қўшилади!

  •   DiMaX
  •  2309
  •  28.10.2019 16:34

iPhone 11’даги эксклюзив функция энди Samsung смартфонларига ҳам қўшилади!

Купертинолик техногигант iPhone 11 туркумидаги смартфонлари тақдимотида уларнинг ўзига хос янги функциясини ҳам намойиш этганди. Apple янгича олд камера шарофати билан яратилган ушбу янгиликни «слоуфи» (slofie) деб номлаган.

ЎҚИНГ: iPhone 11’лар янги рекорд ўрнатди, лекин бу кўрсаткич Samsung’нинг флагманига ета оладими?

Лўнда қилиб айтганда, «слоуфи» дегани – олд камера ёрдамида секинлаштирилган (слоу-мо) видео суратга олиш функциясидир. Ушбу имконият ҳозирча фақат янги авлод iPhone’лардагина мавжуд – ҳатто аввалги айфонларга ҳам насиб этмаган.

Лекин яқин орада Samsung Galaxy смартфонларида ҳам «слоуфи» қилиш имконияти пайдо бўлади, деб ёзади SamMobile. Жанубий кореялик техногигант ўз смартфонлари учун Android 10 базасида ишлаб чиққан One UI 2 прошивкаси кодида секинлаштирилган селфи-видеони қўллаш ҳақидаги маълумот топилган.

Ҳозирча эса Samsung’нинг фақат флагман моделларигина, шундаям фақат бош камера орқали сониясига 960 кадр частотасида секинлаштирилган видео ола билади.

Айтиш керакки, Terashop.uz интернет-дўконимизда турли русумлардаги Samsung телефонларини атиги 705 000 сўмдан бошланган нархларда харид қилиш, iPhone’ларни эса 3 760 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Барча моделлардаги iPhone 11’ларнинг мустаҳкамлигини ўзаро ҳамда Galaxy Note 10+ билан солиштирамиз! (учта дроп-тест видеоси)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.