iPhone 11’лар учун «ҳомиладор» ғилофлар чиқди – нақ битта Redmi 8 нархида!

  •   DiMaX
  •  1730
  •  21.11.2019 11:42

iPhone 11’лар учун «ҳомиладор» ғилофлар чиқди – нақ битта Redmi 8 нархида!

Apple ўзининг iPhone 11, iPhone 11 Pro ва iPhone 11 Pro Max смартфонлари учун Smart Battery Case ғилофларини тақдим этди. Компания аввал iPhone 7 ҳамда iPhone 6/6s моделлари, шу йилнинг бошида эса iPhone XR, XS ҳамда XS Max моделлари учун ҳам шунақа «иккиқат» ғилофлар чиқарган эди.

ЎҚИНГ: Смартфонингиз учун «ҳимоя ёстиқчаси»: бу ғилоф билан у ерга тушиб кетмайди! (+видео)

Smart Battery Case ғилофларининг асосий хусусияти – унга аккумулятор ҳам қўшилганидир; шу боисдан ҳам улар «букри» ёки «иккиқат» кўринишда. Қўшимча батарея шарофати билан iPhone 11’ларга 50 фоизгача қўшимча қувват бахш этиш мумкин.

Янги айфонларнинг камера блоклари ўзгача бўлгани боис, уларнинг ғилофларида ҳам шунга мос квадрат тирқишлар мавжуд. Apple бу ғилофларни аввалгидек уч хил – оқ, қора ва пушти рангларда таклиф этяпти.

ЎҚИНГ: iPhone 11’ларнинг тақдимотда Apple айтмаган бешта камчилиги

iPhone 11 моделлари (сотиб олиш) учун чиқарилган Smart Battery Case ғилофларида яна бир ўзгариш мавжуд – уларга ҳатто смартфон блокланган ҳолида ҳам камерани ишга туширувчи махсус тугмача қўшилган. Уни бироз босиб туриб, видео суратга олишни бошлаш мумкин.

Бу йилги айфонларнинг қай бирига мўлжалланганидан қатъи назар, янги Smart Battery Case ғилофлари учун бир хил нарх белгиланган – Apple улар учун нақ 129 доллар сўраяпти! Бу эса ҳамёнбоп битта смартфон, масалан – Redmi 8 (харид қилиш) қийматига тенг. Нимаям дердик, қиммат смартфонга – қиммат ғилоф...

Дарвоқе, Terashop.uz интернет-дўконимизда турли русумлардаги iPhone’ларни 3 760 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Эшагидан тушови қиммат: бу смартфон ғилофи нақ 3012 доллар туради!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!