iPhone 11’ларнинг тақдимотда Apple айтмаган бешта камчилиги

  •   DiMaX
  •  2023
  •  20.11.2019 15:29

iPhone 11’ларнинг тақдимотда Apple айтмаган бешта камчилиги

Купертинолик корпорация яқинда iPhone 11, iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max смартфонларини тақдим этган эди. Бироқ олдинги авлод айфонлардаги айрим жиҳатлар янги моделларда йўқлиги ҳақида Apple бу намойишда лом-мим демади.

ЎҚИНГ: Хитойда стандарт iPhone 11’дан ҳам арзон iPhone 11 5G расман сотиляпти!

  1. Тезкор қувватлаш ускунаси қани?

Apple тақдимотда фахр билан айтганидек, бу йилги айфонларнинг учаласи ҳам 18 ваттлик тезкор зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди. Бироқ шундай қувватли ускунани iPhone 11 (харид қилиш) модели учун алоҳида сотиб олишга тўғри келишини айтишмади. Ҳа, ишонаверинг, унинг жамланмасида аввалгидек 5 ваттлик қувватлаш адаптери бор. Уни тезкор зарядлаш учун 18 ваттлик қувватлагичдан ташқари, ҳали USB‑C/Lightning кабелини ҳам харид қилишга тўғри келади.

  1. 3D Touch ғойиб бўлган!

Намойишда компания айтмай кетган яна бир жиҳат эса бу йилги айфонларнинг 3D Touch технологиясидан маҳрум этилганидир. Энди экранга узоқроқ вақт босиб туриш орқали қўшимча функцияларни чақириш масаласи дастурий йўллар билан ҳал этилади. Босишнинг кучига қараб функцияларни таклиф этувчи 3D Touch технологиясига эга сўнгги моделлар эса iPhone XS (сотиб олиш) ҳамда iPhone XS Max бўлиб қолди.

ЎҚИНГ: ҚИЗИҚ ВИДЕО: Энг биринчи iPhone’ни энг сўнгги iPhone 11 Pro билан таққослаймиз!

  1. Улар сувдан қўрқадими?

2019 йилги айфонларнинг учаласи ҳам IP68 стандартига кўра чанг ва сувдан ҳимояланган, бироқ уларнинг муҳофазаси бирдек кучли эмас. iPhone 11 сувга фақат 2 метргача чуқурликда, шундаям оз муддатда чидай олади. iPhone 11 Pro ва iPhone 11 Pro Max флагманлари бўлса 4 метргача сувдан қўрқмаслиги айтилмоқда.

  1. Вазни ҳам нархидек...

Apple ўз тақдимотларида одатда янги қурилмаларининг ўлчамлари, айниқса вазни ҳақида сўз очмайди. iPhone 11 Pro Max масаласида айтмай тўғри ҳам қилгандир – ахир, у нақ 226 грамм тош босади! Таққослаш учун айтиб ўтсак: Samsung Galaxy Note 10+ вазни 196 грамм, iPhone XS Max оғирлиги 208 грамм, Huawei P30 Pro эса 192 грамм келади.

  1. Apple икки карра зум, дея алдаганмиди?

Жорий йилдаги айфонларнинг иккита каттаси уч модулли, iPhone 11 эса қўш датчикли бош камерага эга. Компания тақдимот маросимида уларнинг икки карралик зумга эга эканини таъкидлаган, аммо бу функция учун камеранинг учинчи сенсоригина жавобгар. Стандарт iPhone 11 моделида эса у йўқ ва яқинлаштирув оптик эмас, балки фақат рақамли усулда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Terashop.uz интернет-дўконимизда турли русумлардаги iPhone’ларни 3 760 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone ҳақида энг кенг тарқалган олтита алдов