iPhone 11'нинг тахминий тақдимот санаси билан танишинг

iPhone 11'нинг тахминий тақдимот санаси билан танишинг

Инсайдерлар Apple компанияси iPhone 11, 11R ва 11 Max смартфонларини тақдим қиладиган аниқ санани тахмин қилишмоқда.
Ҳар йили, компания янги iPhone ҳақида мижозлар қизиқишини орттириш учун у ҳақда маълумотларни ошкор қилмасликка ҳаракат қилади. Бу йил ҳам худди шундай бўлмоқда. Учинчи чоракда iPhone'лар савдоси 12% га пастлаган айни дамда компаниянинг смартфонлар савдосидан тушадиган даромади 9,6 миллиард долларга тушиб кетиши кутилмоқда. Кўплаб фойдалнувчилар Android мобилларни танлаётгани бунга сабаб бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабдан ҳам компания янги мижозларни жалб қилиш, ҳозиргиларини эса янги iPhone сотиб олишга ишонтириш учун кейинги авлод iPhone 11, 11R ва 11 Max (ёки бошқа ҳар қандай ном билан номланса ҳам) ларни истеъмолчи талабига мос бўлишини кафолатлаши керак.

Хўш, 2019 йилги iPhone'лар қачон тақдим қилинади ўзи? Apple янги смартфонлар тақдимоти учун махсус меҳмонларга таклифномлар юборганича йўқ. Бироқ ўтган йилги саналардан келиб чиққан ҳолда тахмин қилиш мумкинки, бу йилги девайслар 10 сентябрь, сешанба санасида намойиш қилиниши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ушбу санани тахмин қилаётган инсайдерлар бу борада Apple'га сўров хати юборган. Бироқ узоқ чўзилган жавоб хатида компания ушбу санани тасдиқламаган. Шундай бўлса-да, бир неча жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, бу энг тўғри сана бўлиши керак.

Охирги етти йилдан буён Apple iPhone'ларини ёки Меҳнаткашлар куни нишонланадиган ҳафтада ёки ундан кейинги ҳафтада тақдим қилади. Маълумот учун, Меҳнаткашлар куни сентябрь ойининг биринчи душанбасида ёки кейинги ҳафтасида нишонланади. Шу кунгача, агар байрам 3 сентябрга тўғри келса, Apple'дагилар iPhone'ни кейинги ҳафтада тақдим қилган. Меҳнаткашлар куни 2015—2016 йиллардаги каби 5 сентябрь ёки ундан кейинга тўғри келса, Apple тақдимотни кейинги чоршанбада (яъни байрамдан икки кун ўтиб) ўтказган. Қуйидаги жадвалдан бу маълумотни янада яхшироқ тушунишингиз мумкин.

iPhone'ларнинг тақдимот ва сотувга қўйилган саналари (2012—2018 йиллар):

iPhone'лар модели ва чиқарилган йили: 

Тақдимот санаси: 

Сотувга чиққан санаси:

iPhone XS/XS Max (2018)

Чоршанба, 12 сентябрь

Жума, 21 сентябрь

iPhone 8/8 Plus (2017)

Сешанба, 12 сентябрь

Жума, 22 сентябрь

iPhone 7/7 Plus (2016)

Чоршанба, 7 сентябрь

Жума, 16 сентябрь

iPhone 6S/6S Plus (2015)

Чоршанба, 9 сентябрь

Жума, 25 сентябрь

iPhone 6/6S Plus (2014)

Сешанба, 9 сентябрь

Жума, 19 сентябрь

iPhone 5S (2013)

Сешанба, 10 сентябрь

Жума, 20 сентябрь

iPhone 5 (2012)

Чоршанба, 12 сентябрь

Жума, 21 сентябрь

Бу йил Меҳнаткашлар куни 2 сентябрга тўғри келади. Юқоридаги анъанадан келиб чиқиб, Apple тақдимот маросимини байрамдан кейинги сешанба ёки чоршанбада ўтказади, яъни 10-ёки 11 сентябрь санасида. Ҳар иккала сана ҳам етти йиллик анъанага мос келади, лекин 2001 йил 11 сентябрь воқеалари сабаб бу санада маросим ўтказилмаслиги, шу учун 10 сентябрь энг мақъбул тахмин бўлади. Олдиндан буюртмалар эса 13 сентябрь, жума кунидан қабул қилинишни бошлаши керак.

Шунда, дўконларда 2019 йил iPhone'лари илк маротаба 20 сентябрь, жума санасида пайдо бўлади. Буюртмалар ҳам шу кунда ўз эгаларига етказилади.
2012 йилдан бошлаб, одатий iPhone флагманларини тақдимот санасидан бир ярим ҳафта ўтиб, сентябрнинг учинчи ҳафтасида сотиб олиш мумкин. iPhone ХR, iPhone Х ва iPhone SE кабиларнинг эса ўз режалаштирилган сотув саналари бор. Ўтган йили iPhone ХR октябрдан дўконларга пайдо бўлганидан келиб чиқиб, iPhone 11R ҳам айнан шу ойда мижозлар қўлига етиб боришини тахмин қилиш мумкин.

Мана, iPhone инсайдерларининг тахминлари билан ҳам танишиб олдик. Аммо шуни унутмаслик керакки, булар фақатгина тахминлар. Аммо барибир, бу маълумотлар тўғри бўлиб чиқишига умид қилиб қоламиз.

ЎҚИНГ: Apple bug-қидирувчиларга махсус iPhone тақдим қилиши мумкин

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!