iPhone 12 борасидаги нохуш хабарни Apple расман тасдиқлади

  •   DiMaX
  •  2995
  •  01.08.2020 13:11

iPhone 12 борасидаги нохуш хабарни Apple расман тасдиқлади

Apple корпорацияси iPhone 12 туркумидаги смартфонларини қачон тақдим этиши аллақачон айтилган. Биз янги туркумдаги ҳар бир моделнинг турли хотирали вариантлари нархларини ҳам ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси барча iPhone эгаларини ташвишлантирувчи еттита сабабни айтди

Лекин куни кечагина ишончли инсайдер Жон Проссер (Jon Prosser) янги айфонларнинг сентябрда эмас, балки октябрда намойиш қилинишини айтди. Кейин эса буни купертинолик корпорациянинг ўзи ҳам расман тасдиқлади.

Буни иккинчи молиявий чорак якунларини эълон қилиш жараёнида Apple молиявий директори Лука Маэстри (Luca Maestri) айтди. Унинг эълон қилишича, навбатдаги iPhone’ларни етказиб бериш ишлари олдингиларига қараганда бир неча ҳафтага кечикади.

Эслатиб ўтамиз, бултур iPhone 11 туркумидаги смартфонлар сентябрнинг охиридан сотила бошлаган эди. Демак, бу йилги айфонлар октябрда тақдим этилиши, бозорга эса октябрнинг охирроғида ёки ҳатто ноябрда чиқиши ҳам мумкин.

Дарвоқе, янги айфонлар жамланмасида қувватлаш адаптери бўлмаслигини Apple’нинг ўзи бошқача йўл билан тасдиқлаган, тағин уларда қулоқчин ҳам бўлмайди. Инсайдер шунақа – қулоқчинсиз ва қувватлагичсиз iPhone 12 қадоғини видеода кўрсатган. Бундан ташқари, iPhone 12 айрим қисмларининг«жонли» суратлари Apple фанатларининг ҳафсаласини пир қилиб ҳам улгурган.

ЎҚИНГ: Apple’нинг еттита ёлғонини Павел Дуров фош этди ва ҳар бир фикрини батафсил асослаб берди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!