iPhone 12 чиққач, дунёдаги энг оммабоп смартфон янада арзонлашади!

  •   DiMaX
  •  2558
  •  22.08.2020 14:12

iPhone 12 чиққач, дунёдаги энг оммабоп смартфон янада арзонлашади!

Apple корпорацияси куни кеча iPhone 12 туркумидаги смартфонларининг тақдимот санасини билмасдан ошкор этиб қўйган эди. Кўпчиликни яна бир масала қизиқтиради: янги авлод айфонлар чиққач, олдингиларининг тақдири нима бўлади?

ЎҚИНГ: iPhone 12 ҳатто iPhone SE 2’дан ҳам ихчам, iPhone 11’дан ҳам арзон бўлади! (+видео)

Купертинолик компания одатда ҳар йили янги смартфонларни бозорга чиқаргач, эскиларидан айримларининг нархларини пасайтиради, баъзиларини савдодан олиб ташлайди.

iAppleTimes ресурси эълон қилган маълумотга кўра, бу йилги iPhone 12’лар сотувга чиққанидан сўнг корпорация iPhone XR ҳамда iPhone 11 Pro моделларини савдодан олади.

Қувонарли жиҳати – Apple янги моделларини чиқарганида, iPhone 11 смартфонининг нархини 549 долларгача туширади. Унинг бултур сентябрда 699 долларлик нарх билан тақдим этилганини ҳисобга олсак, фарқ яхшигина эканини пайқаймиз.

Эслатиб ўтамиз, iPhone 11 модели жорий йилнинг биринчи чорагида умуман дунё бўйича энг кўп сотилган смартфон бўлиб, мазкур кўрсаткични иккинчи чоракда ҳам сақлаб қола олган.

ЎҚИНГ: Америкаликлар энг кўп қайси смартфонларни харид қилишяпти?