iPhone 12 ҳамда Huawei Mate 40 мустаҳкамлигини тасодифан... кир ювиш машинасида синаб кўришди!

  •   DiMaX
  •  1720
  •  29.01.2021 17:37

iPhone 12 ҳамда Huawei Mate 40 мустаҳкамлигини тасодифан... кир ювиш машинасида синаб кўришди!

Одатда янги чиққан флагманларни блогерлар ҳар томонлама синаб кўришар ва видеосини эълон қилишар эди. Жумладан, таниқли техноблогер – Зак Нельсон куни кеча Galaxy S21 Ultra смартфонини аёвсиз қийнаб кўргани видеосини чиқаргандик.

ЎҚИНГ: Телефон экранидаги чизиқлардан қутулишнинг энг осон йўллари

Хитойда бўлиб ўтган бироз нохуш воқеа эса iPhone 12 ҳамда Huawei Mate 40 флагманларининг корпуси қанчалик мустаҳкамлиги ва сув ўтказмаслигига аниқлик киритди. Гап шундаки, уй бекаси билмасдан шу икки моделдаги смартфонларни кийимлар билан қўшиб кир ювиш машинасига солиб юборган!

Қизнинг сўзларига кўра, кийимларни ювишга қўйгач, бироз телефон титкиламоқчи бўлиб қараган ва гаджетларини топа олмаган. Шунда машинадан чиқаётган овозга эътибор берган ва қараса – унинг ичида кийим-кечаклари билан иккита смартфони ҳам айланиб ётибди!

ЎҚИНГ: Смартфон сувга тушиб кетди. Энди нима қиламиз?

У дарҳол смартфонларни олган ва уларни ўчириб, қуритиш учун гуручли идишга тиқиб қўйган. Бир суткадан сўнг олиб қараса – ҳар иккаласи бинойидек ишлаяпти, фақат...

Кир ювиш машинасида «ишлов берилгани»да, iPhone 12 экрани устидаги ҳимоя шишаси бироз дарз кетибди. Буни қарангки, Huawei Mate 40 флагманига бирор шикаст етмабди – тасодифий тестда уни ғолиб, деб эълон қилиш мумкин!

ЎҚИНГ: Ҳарорат телефонга қандай таъсир қилади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.