iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro’ни илк бор қадоғидан олиб кўрамиз! (Иккита «жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1551
  •  20.10.2020 09:38

iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro’ни илк бор қадоғидан олиб кўрамиз! (Иккита «жонли» видео)

Купертинолик корпорация iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro смартфонларининг савдосини 23 октябрдан бошлайди. Биз уларнинг қаерда энг арзону қаерда энг қиммат эканини эълон қилганмиз. Шунингдек...

ЎҚИНГ: iPhone 12 харидорларини Apple қандай алдаяпти? (+видео)

Бу икки смартфон аллақачон дўконларга етказиб берилган ва шу боисдан уларни «жонли» кўрсатувчи илк видеолар ҳам тарқала бошлади. Шулардан бирини машҳур тармоқ информатори – Ice Universe эълон қилган. Унда яп-янги iPhone 12 Pro моделини қутисидан олиб, корпусини ҳар томонидан кўрсатишган:

Кўриб турганингиздек, корпусининг атрофлари текислиги билан у классик iPhone 4 ҳамда iPhone 5 моделларини эслатса, учталик камераси ўтган йилги iPhone 11 Pro смартфонига ўхшайди.

ЎҚИНГ: Иккита русумдаги iPhone арзонлашиб, яна иккитаси савдодан олиб ташланди

Бундан ташқари, аллақачон стандарт модел – iPhone 12 смартфонини ҳам биринчи «жонли» видеолавҳада кўрсатишди. Бунисида гаджетни ҳар томонлама янада батафсил кўришимиз мумкин:

Шунингдек, бу иккинчи роликда қулоқчин ва қувватлагич олиб ташланган iPhone 12 қутисининг қанчалик ихчамлашганига ҳам гувоҳ бўляпмиз.

Эслатиб ўтамиз, ушбу туркумдаги смартфонлар тақдим этилиши билан иккита компания Apple устидан кулган эди. Xiaomi янги айфонлар жамланмасида қувватлагич йўқлигини, Samsung эса рақиби эндигина 5G-смартфон чиқарганини масхара қилган. Кейинчалик улар сафига OnePlus ҳам қўшилиб, купертиноликларни калака қилган.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да текшириб кўрилган iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro ҳафсалани пир қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!