iPhone 12: «жонли» суратлар Apple фанатларининг ҳафсаласини пир қилди!

  •   DiMaX
  •  3304
  •  27.07.2020 11:04

iPhone 12: «жонли» суратлар Apple фанатларининг ҳафсаласини пир қилди!

Apple корпорацияси iPhone 12 туркумидаги смартфонларини қачон тақдим этиши аллақачон айтилган. Лекин бу айфонни кутаётганлар унчалик қувонишмаса ҳам бўлар экан...

ЎҚИНГ: Инсайдер қулоқчинсиз ва қувватлагичсиз iPhone 12 қадоғини видеода кўрсатди

Хитойликлар янги айфон экранининг «жонли» расмини эълон қилишди; у iPhone 12 қисмларини ишлаб чиқарувчи заводда туширилган. Экранда биринчи бўлиб кўзга ташланадигани – олд камера тизими учун дисплейда улкан кемтик мавжудлигидир.

Apple ҳалиям уч йил аввалги iPhone X дизайнини қўллаб келаётгани тушунарсиз. Бошқа смартфонсозлар эса аллақачон экрндаги кемтикни томчисимон кўринишгача қисқартирган, кўпчилиги кемтик ўрнига тирқишли дисплей қўллаяпти. Ҳаттоки айримлар экраннинг тагида кўринмас селфи-камера тайёрлаб улгуришган!

ЎҚИНГ: Android’нинг умуман кераги йўқ: Harmony OS ва «яширин камера»ли Huawei Mate 40’ни илк бор «жонли» кўрамиз!

Ўтган ҳафтада SafetyKorea регулятори маълумотлари асосида iPhone 12 Pro моделининг «жонли» расмлари эълон қилинган эди.

Унга кўра, мазкур флагман батареяси 2775 мА/соатлик ток сиғимига эга. Ҳолбуки, бошқа смартфонсозлар аллқачон анча сиғимдор аккумуляторлар қўллашга ўтиб кетишган.

ЎҚИНГ: Атиги 130 долларга батареяси нақ 8000 мА/соатлик, «ўлдириб бўлмас» смартфон чиқди! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!