iPhone 12 кечиккани туфайли Apple нақ 100 миллиард доллар йўқотди!

  •   DiMaX
  •  633
  •  31.10.2020 13:45

iPhone 12 кечиккани туфайли Apple нақ 100 миллиард доллар йўқотди!

Apple корпорацияси ҳар йили смартфонлар тақдимотини сентябрь ойида ўтказар эди, бу йил эса нақ бир ойга кечикди. Бу эса учинчи чорак давомида iPhone’лар сотуви кескин пасайиб кетишига олиб келди.

ЎҚИНГ: Турли давлатларда iPhone 12 Pro сотиб олиш учун қанча вақт ишлаш керак?

Interbrand яқинда эълон қилган жаҳондаги энг қимматбаҳо брендлар рейтингида Apple етакчи – ўтган бир йил ичида у 38 фоизга қимматлаб, нархи 323 млрд долларга етган. Лекин куни кеча купертинолик корпорация молиявий ҳисоботини эълон қилгач, унинг акциялари нархи 5 фоизга пасайди, деб ёзади Reuters. Натижада эса компаниянинг бозор қиймати 100 миллиард долларга пасайиб кетган.

Буларнинг барчасига коронавирус туфайли iPhone’ларнинг кечиккани ва ожатдагидек сентябрда намойиш этилмагани сабабчи, дейишмоқда экспертлар. Зеро, ҳар йили учинчи чорак якунланмасидан олдин янги айфонлар чиқар ва савдо ҳажми кескин ортиб кетар эди.

Бу гал бўлса iPhone 12 туркуми смартфонларининг тақдимоти ҳам, сотувга чиқиши ҳам бир ойга сурилди. Бунинг оқибатида ҳатто Xiaomi тарихда илк бор Apple’ни қувиб ўтиб, 3-рақамли смартфонсозга айланди!

Хулласи калом, 2020 йилнинг учинчи чорагида iPhone савдоси 20,7 фоизга пасайиб, 26,4 миллиард долларга тушиб қолган. Шундай бўлса-да, Mac компьютерлари ва AirPods қулоқчинларининг савдоси бу даврда анча ўсган. Натижада Apple умумий даромади ва соф фойдаси кутилганидан анча яхши бўлган.

ЎҚИНГ: Турли давлатларда iPhone 12 Pro сотиб олиш учун қанча вақт ишлаш керак?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.