iPhone 12 mini: энг кичкина 5G-смартфоннинг катта нуқсони топилди

  •   DiMaX
  •  2361
  •  10.11.2020 17:52

iPhone 12 mini: энг кичкина 5G-смартфоннинг катта нуқсони топилди

2020 йилнинг 13 ноябридан яна икки айфон: iPhone 12 mini ҳамда iPhone 12 Pro Max сотувига старт берилади. Релиз арафасида бу смартфонларнинг тафсилотлари, хусусан, камчиликлари (iPhone 12 mini) ҳам очиқланмоқда, деб ёзмоқда Xabar.uz.

ЎҚИНГ: iPhone 12 mini ҳамда iPhone 12 Pro Max моделларини илк «жонли» видеода бошқа айфонлар билан таққослаб кўрамиз!

Экранининг ўлчами 5,4 дюймлик iPhone 12 mini смартфони – Apple бу йил тақдим этган флагманларнинг энг кичкинаси. Бу айфоннинг айби – ихчамлигида, шунинг учун ҳам автоном ишлаш даври чекланган (ажралмас аккумулятори ҳажми кичик).

Шарҳловчиларга кўра, жуда фаол ишлатилмаса, мини айфон қувватни бир кунга ушлаб беради. Бу борада унинг аҳволи, iPhone SE (2020) моделини истисно қилганда, барча айфонларникидан ёмон.

Расмий маълумотларга кўра, iPhone 12 mini бир қувватланишда 15 соатгача тинмай видео кўришга ярайди. Солиштириш учун: оддий iPhone 12’да – 17 соат, 12 Pro Max’да эса – 20 соат тўхтовсиз видео кўриш мумкин.

ЎҚИНГ: Қуввати энг узоқ вақтга етувчи 15 смартфон билан танишинг

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.