iPhone 12 mini ҳам тайёр: бу қанақа модел бўлди?
Apple ўзининг турли қурилмалари номида «mini» қўшимчасини ишлатиши билан ҳам машҳур: iPod mini, Mac mini ва iPad mini. Инсайдерларнинг хабарларига кўра, бу йил энди айфоннинг ҳам «mini»си чиқади.
ЎҚИНГ: Apple сир тутаётган инновацион гаджетни «жонли» видеода кўрамиз!
Сўнгги маълумотларга кўра, купертиноликларнинг ўн иккинчи авлод смартфонлари туркумига тўртта модел киради ва улар қуйидагича номланади:
- iPhone 12 mini (5.4 дюймлик)
- iPhone 12 (6.1 дюймлик)
- iPhone 12 Pro (5.8 дюймлик)
- iPhone 12 Pro Max (6.7 дюймлик)
Биз учун янгилик бўлгани – iPhone 12 mini модели, номидан ҳам англашилиб турганидек, энг ихчам айфон бўлади. Қолган барча параметрларига кўра у стандарт iPhone 12 билан бир хил, дейишмоқда.
12mini
— 有没有搞措 (@L0vetodream) September 21, 2020
12
12 Pro
12 Pro Max
Таъкидлаш керакки, бу – расмий хабар эмас, балки инсайдерлар томонидан чиқарилган кўплаб маълумотлардан биридир. Аслида эса iPhone 12 туркумидаги смартфонларнинг қандай номланишини кейинги ойда бўладиган тақдимотдагина аниқ билиб оламиз.
ЎҚИНГ: iPhone 12 Pro Max хусусиятлари ва кучини AnTuTu фош этди: уят, Apple, уят!..