iPhone 12 mini илк «жонли» видеода: уни iPhone 12 билан таққослаб кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  971
  •  29.10.2020 17:52

iPhone 12 mini илк «жонли» видеода: уни iPhone 12 билан таққослаб кўрамиз!

14 октябрга ўтар тунда Apple корпорацияси iPhone 12, iPhone 12 Pro, iPhone 12 mini ҳамда iPhone 12 Pro Max смартфонларини намойиш қилди. Булардан дастлабки иккитаси савдога ҳам чиққан, биз эса тўрталасининг асосий хусусиятлари ва ўзаро фарқларини эълон қилганмиз. Шунингдек...

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

Расмий маълумотга кўра, тўртовлоннинг энг миттиси – iPhone 12 mini ҳамда энг йириги – iPhone 12 Pro Max учун олдиндан буюртма бериш кейинги жума куни, яъни 6 ноябрдан очилади. Шу пайтгача бу иккаласининг «жонли» расмлари ҳам интернетга чиқмаган эди, бугун эса кичкинтой айфоннинг тўлиқ видеотавсифи пайдо бўлди.

Руминиялик блогер Жорж Бухничи аллақачон iPhone 12 mini смартфонини олган ва уни стандрат iPhone 12 модели билан қиёслаб катта видеоролик тайёрлаган. Марҳамат, уни ўзингиз кўриб баҳо беринг:

Эслатиб ўтамиз, iPhone 12 mini корпусининг ўлчами 131,5х64,2х7,4 миллиметрлик бўлиб, 133 грамм тош босади. Айни дамда у бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи дунёдаги энг ихчам ва енгил телефон бўлиб турибди. Шунингдек, биз 2020 йилнинг биринчи ярмида энг кўп сотилган 5G-смартфонлар рейтингини ҳам чиқарганмиз.

ЎҚИНГ: iPhone 12 mini’га муносиб рақибни... Redmi чиқармоқчи!