iPhone 12 mini рекордини фақат ҳали чиқмаган Galaxy S21 синдириши мумкин!

  •   DiMaX
  •  1097
  •  09.11.2020 12:38

iPhone 12 mini рекордини фақат ҳали чиқмаган Galaxy S21 синдириши мумкин!

Apple’нинг янги смартфонлари – iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro аллақачон харидорларга етиб борган. Ушбу туркумдаги iPhone 12 mini ва iPhone 12 Pro Max учун эса 6 ноябрь куни аввалдан буюртма очилган; уларнинг очиқ савдоси бўлса 13 ноябрдан бошланади.

ЎҚИНГ: iPhone 12 mini ҳамда iPhone 12 Pro Max моделларини илк «жонли» видеода бошқа айфонлар билан таққослаб кўрамиз!

Бу икки қурилманинг бири тарихдаги энг йирик айфон бўлса, иккинчиси ҳозир дунёдаги энг ихчам 5G-смартфон ҳисобланади. Ice Universe ники билан машҳур бўлган инсайдер уларнинг муҳандислик чизмаларини улашди.

 

Чизмаларга кўра, iPhone 12 mini модели экранининг пастки роми энг ихчам смартфон бўлган. Унинг дисплейи остидаги рамка қалинлиги атиги 3,27 миллиметрга тенг; қолган учта янги айфонда эса бу кўрсаткич 3,47 миллиметрни ташкил этади.

 

Ice Universe таъкидлашича, энг ихчам янги айфоннинг ушбу рекордини яқин орада Samsung Galaxy S21 синдириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, биз iPhone 12 туркумидаги тўртта смартфоннинг асосий хусусиятлари ва ўзаро фарқларини эълон қилганмиз. Шунингдек, уларнинг қаерда энг арзону қаерда энг қиммат эканлиги, турли давлатларда iPhone 12 Pro сотиб олиш учун қанча вақт ишлаш кераклиги ҳам маълум.

ЎҚИНГ: iPhone 12’ларнинг нурланиш даражаси эълон қилинди – кутилмаган биттаси энг хавфлиси экан!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.