iPhone 12 mini’га муносиб рақибни... Redmi чиқармоқчи!

  •   DiMaX
  •  1895
  •  20.10.2020 17:40

iPhone 12 mini’га муносиб рақибни... Redmi чиқармоқчи!

Apple корпорацияси iPhone 12 ва iPhone 12 Pro смартфонларини шу ҳафтадаёқ сотувга чиқаради, iPhone 12 mini ҳамда iPhone 12 Pro Max савдоси эса ноябрга қолдирилмоқда. Биз уларнинг асосий хусусиятлари ва ўзаро фарқларини эълон қилганмиз. Шунингдек...

ЎҚИНГ: iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro’ни илк бор қадоғидан олиб кўрамиз! (Иккита «жонли» видео)

Ҳозирда экранининг ўлчами диагоналига 6 дюймдан кам бўлган смартфонни топиш қийин. iPhone 12 mini модели эса шулардан биридир – унинг дисплейи 5,4 дюймлик ўлчамда, корпуси ҳам ихчам. Айни шу жиҳатлари туфайли ҳам у энг харидоргир смартфонлардан бири бўлиши мумкин.

Бу томондан унга рақобат ҳосил қила оладиган смартфонни эса Redmi бренди тақдим этиши мумкин. Xiaomi вице-президенти ҳамда ушбу арзончи бренди етакчиси Лу Вейбинг (Lu Weibing) бу ҳақда Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида сўз юритган.

Redmi топ-менежерининг таъкидлашича, компания ихчам смартфон намойиш қилишни анчадан бери истамоқда. Лекин бундай гаджетда аккумулятор ҳам кам сиғимли бўлиб, қурилманинг автономлиги пасаяди, дейди у.

Лу Вейбинг одатда янги смартфонлар тақдимотлари арафасида шундай шама билан чиқишлар қилиб келмоқда. Шунга қараганда, яқин орада ихчам Redmi смартфони намойиш этилса ажабмас.

ЎҚИНГ: iPhone 12 харидорларини Apple қандай алдаяпти? (+видео)