iPhone 12 Pro бу тестда Xiaomi ва Huawei флагманларига енгилди!

  •   DiMaX
  •  1187
  •  14.11.2020 14:45

iPhone 12 Pro бу тестда Xiaomi ва Huawei флагманларига енгилди!

Apple смартфонлари анчадан бери DxOMark рейтингларида олий ўринларни олмай қўйган. iPhone 12 Pro ҳам бундан мустасно эмас экан – кучли учликка кира олмади.

ЎҚИНГ: DxOMark’нинг бирйўла иккита рейтингини фатҳ этган янги қирол билан танишинг!

iPhone 12 Pro фотосурат олиш имкониятларига кўра 135 балл олган бўлса, видеога тушириш борасида 112, зум имкониятлари бўйича эса 66 баллик натижа кўрсатди.

Якуний натижасига кўра янги флагман 128 баллга баҳоланди, бу эса DxOMark рейтингида шу пайтгача энг юқори натижа кўрсатган Apple смартфони – iPhone 11 Pro Max кўрсаткичидан 4 баллга ошиқ.

ЎҚИНГ: Энг қиммат Samsung флагмани ҳам DxOMark рейтингида уни шарманда қилди – Xiaomi, Vivo, Honor, Huawei ва Oppo смартфонларидан пастда!

Шундай қилиб, DxOMark сервисининг камера тести рейтингида iPhone 12 Pro атиги тўртинчи ўринни эгаллади. Бу рўйхат етакчиси – Huawei яқинда намойиш қилган флагман – Mate 40 Pro бўлса, унинг яна бир вакили – Huawei P40 Pro кучли учликни якунлаган. Бу иккаласининг орасидан Xiaomi компанияси 11 август куни тақдим этган юбилей суперфлагмани – Mi 10 Ultra модели жой олган.

iPhone 12 Pro флагманининг тўлиқ техник хусусиятларини мана бу ерда тақдим этганмиз. Смартфоннинг камера тести бўйича DxOMark’нинг батафсил ҳисоботи билан қизиқувчилар ушбу ҳавола орқали тегишли (инглиз тилидаги) саҳифага ўтишлари мумкин.

ЎҚИНГ: «Жонли» тест видеоси: «оперативка»cи 12 гигабайтлик Galaxy Note 20 Ultra кучлими, ёки 6 гигабайтлик iPhone 12 Pro?