iPhone 12 Pro ҳақида миш-мишлар тарқалишда давом этмоқда

iPhone 12 Pro ҳақида миш-мишлар тарқалишда давом этмоқда

iPhone 12'нинг камераси ўзига хос бўлади. Тўғри, iPhone 11 Pro'нинг уч линзали модулидан ҳеч қандай нолиш йўқ, аммо S20 Ultra'нинг 108МП ва Space Zoom билан жиҳозлангани Apple'га ҳақиқий туртки бўлади.

Таниқли инсайдер Макс Уайнбах YouTube'чи EverythingApplePro'га янги iPhone борасидаги сирларни очиқлади.

iPhone 6S'дан бошлаб ўз смартфонларида 12 мегапиксел резолюциядан фойдаланиб келган купертиноликлар навбатдаги iPhone'нинг асосий камераси сифатида 64МПлик линзадан фойдаланади. Бу 48МП камерадан фойдаланувчи Galaxy S20 ва S20 Plus'лардан каттароқ бўлсада, барибир S20 Ultra'нинг 108 мегапикселидан ортда қолади.

iPhone 12 Pro камера такомиллашувлари

Уайнбахнинг айтишича, iPhone 12 Pro'да ҳам уч камерали модул сақлаб қолинади, аммо парвоз вақти (ToF) сенсори қўшимча қилинади. Бу ҳақида олдин ҳам миш-мишлар тарқалганди ва мана энди улар ўз тасдиғини топди. ToF сенсори билан iPhone 12 Pro эндиликда яхшироқ портретлар ярата олади ва тўлдирилган реаллик иловаларини ҳам яхшироқ қўллаб-қувватлайди.

Айни дамда фақатгина асосий линзада мавжуд бўлган Тунги режим функцияналлиги ҳам кенгайтирилади. Таъкидланишича, телефото ва ультракенг линзалар Камера иловасининг паст ёруғлик режимидан фойдаланиш имконига эга бўлади ва бу уларнинг функционаллигини кенгайтиради.

Ультракенг бурчакли камера паст ёруғликда янада яхшироқ ишлаб, апертура ҳажми f/1.8 дан f/1.6 гача кўтарилади. Бу эса камеранинг ёруғлик ўтказиш сиғимини кенгайтиради ҳамда ёрқинроқ тасвирлар ҳосил қилиш имконини яратади.

Уайнбах маълум қилган бошқа жиҳатлар қаторига Apple «Smart HDR» деб аташни режалаштираётган такомиллаштирилган HDR режими ҳам киради.

iPhone 12 Pro Max: каттароқ сиғимли аккумулятор

iPhone 12 Pro Max'га 4 400 мА/соатлик аккумулятор ўрнатилиши кутилмоқда, бу эса iPhone 11 Pro Max'дагига қараганда 400 мА/соат кўп демакдир.

Яна айтилишича, Apple ўз смартфонларига 120Hz янгиланиш частотасига эга дисплей қўйиши ва 5G модем ўрнатиши мумкин.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: iPhone’ларга энди Android ўрнатиш мумкин!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!