iPhone 12 Pro Max дизайни билан рендерларда танишамиз

iPhone 12 Pro Max дизайни билан рендерларда танишамиз

Apple ўзининг кейинги авлод iPhone'ларини сентябрь ойида тақдим қилиши кутилаётган бўлса-да, қурилмалар дизайни аллақачон тайёр бўлгани ёки деярли тайёр эканлиги айтилмоқда. Интернетда iPhone 12 Pro Max'нинг компьютер ёрдамида яратилган рендер тасвирлари ҳам тарқалиб улгурди.

Тасвирлардан дизайн борасидаги кўплаб ўзгаришларни кўриш мумкин, лекин шуни ёдда тутиш керакки, бу рендерлар 70% тўлиқ холос. Орқа камера жойлашуви ва олд панелдаги ҳошиялар дизайни тўлиғича якунига етказилмаган.

Рендерлар кўрсатиб турган бошқа жиҳатлар эса тўғри бўлишига ишонч бор. Янги авлод iPhone'лари iPad Pro дизайнига эга бўлиши ҳақида миш-мишлар тарқалганди, бу расмлар шунга мос келади. Бир томондан, янги дизайндаги кейинги авлод iPhone'лари iPhone 5s'га ҳам ўхшаб кетади.

Дисплей ҳошиялари ҳам анча ингичка — ҳозирги iPhone'ларникидан 0.9 мм ингичка. Селфи камера тиқиши эса OnePlus 6'никидан бирозгина кенгроқ бўлиши айтилмоқда. Экран диагонали 6.7 дюйм бўлиши кутилмоқда.

Тўрт линзали орқа камера модулида LiDAR датчиги ҳам бўлади. Лекин модулнинг жойлашув ўрни ҳали ҳам аниқ эмас. Карнайлар ҳам ўзгача тус олади, динамиклар 10—15% баландроқ овоз чиқариш имконига эга бўлади.

Яна бир марта таъкидлаб ўтмоқчимизки, ушбу рендерлар тугалланмаган. Дизайн борасида ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Тафсилотлар учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: iPhone SE (2020), iPhone SE, iPhone 11, iPhone XR ва iPhone 8'ларни битта жойда таққослаймиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!