iPhone 12 Pro Max навбатдаги тестдан муваффақиятли ўтди ва нақ 10 та рекордни янгилади

iPhone 12 Pro Max навбатдаги тестдан муваффақиятли ўтди ва нақ 10 та рекордни янгилади

Барча iPhone 12 моделлари сотувга чиқиб, ҳам харидорлар, ҳам тавсифчилар қўлига етиб борди. DisplayMate мутахассислари эса тезкорлик билан iPhone 12 Pro Max смартфонининг 6.7 дюймлик Super Retina XDR OLED панелини синовдан ўтказиб кўришди.

Натижалар барча йўналишлар бўйича аъло даражада. iPhone 12 Pro Max 10 та рекордни янгилаган энг йирик iPhone бўлди. Смартфон энг юқори А+ (яъни  5+) даражаси ва 0,9 JNCD мукаммал ранг аниқлигига лойиқ кўрилди. Тасвир контрасти аниқлиги ва интенсивлик шкаласи аниқлиги ҳам энг юқори даражада экани айтилмоқда.

Янги XDR OLED дисплейи ҳар қандай OLED дисплейдаги энг юқори тўлиқ оқ экран ёрқинлигига эга — 825 нит. HDR контент ёрқинлиги 1,200 нитгача чиқиши мумкин.

Панелнинг нурланиш даражаси ҳам энг паст — 4,8 фоиз. Экран, шунингдек, 30 даража бурчак остида қаралганда 27% кўриш бурчаги билан энг кичик тафовутга эга.

Қуйида iPhone 12 Pro Max дисплейи томонидан қайта такрорланган ёки янгиланган рекордларнинг тўлиқ рўйхати билан танишишингиз мумкин:

•Энг юқори абсолют ранг аниқлиги (0.9 JNCD) — мукаммалдан фарқ қилмайди.

•Энг юқори тасвир контрасти ва интенсивлик шкаласи аниқлиги (2.19 Гамма) — мукаммалдан фарқ қилмайди.

•Расм таркибидаги APL (0,2 JNCD) билан рангларнинг аниқлиги ва интенсивлик шкаласидаги энг кичик силжиш — мукаммалдан фарқ қилмайди.

•APL (0,00 Гамма) тасвир контрасти билан тасвир контрасти ва интенсивлик шкаласидаги энг кичик силжиш — мукаммалдан фарқ қилмайди.

•Тасвир контенти APLи билан энг юқори нурланишнинг энг кичик ўзгариши (1 фоиз) — мукаммалдан фарқ қилмайди.

•OLED смартфонлари учун тўлиқ экран ёрқинлиги (100% APL учун 825 нит).

•Атроф ёруғлигида тўлиқ экран контрастининг энг юқори даражаси (APL 100% да 172).

• Энг паст экран контрасти (4,8 фоиз).

• Кўриш бурчаги билан энг кичик ёрқинлик ўзгариши (30 даража 27%).

• Кўринадиган энг юқори экран резолюцияси 2.8K (2778х1284) - 4K смартфонда тиниқроқ кўринмайди.

ЎҚИНГ: Apple iPhone 12 Pro Max ва 12 mini қанчалик чидамли эканини текшириб кўришди (+видео)