iPhone 12 Pro Max хусусиятлари ва кучини AnTuTu фош этди: уят, Apple, уят!..

  •   DiMaX
  •  2574
  •  18.09.2020 10:55

iPhone 12 Pro Max хусусиятлари ва кучини AnTuTu фош этди: уят, Apple, уят!..

Apple компанияси 15 сентябрдаги онлайн маросимида Apple Watch Series 6 смарт-соатини намойиш қилгани, шунингдек, ёшларбоп ва арзон Apple Watch SE моделини ҳам кенг жамоатчиликка кўрсатгани ҳақида ёзгандик. Бундан ташқари, мазкур тадбирда iPad 8 планшети ҳам тақдим этилди, лекин фанатлар кутаётган iPhone 12 туркумидаги смартфонлар кейинга қолдирилди.

ЎҚИНГ: Apple’дан ҳам аввал «хитойча iPhone 12 Pro»ни тақдим этишяпти!

Гарчи ўн иккинчи авлод айфонларнинг намойиш санаси ҳали аниқ бўлмаса-да, уларнинг айрим хусусиятлари аллақачон маълум. Жумладан, мазкур туркумнинг энг «катта»си – iPhone 12 Pro Max моделини куни кеча илк бор AnTuTu сервисида текшириб кўришган.

Бенчмарк маълумотлар базасида қолган ахборотларга кўра, ушбу iPhone 12 Pro Max янги авлод – A14 Bionic процессорига ҳамда 6/128 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга. Қизиғи – унинг операцион тизими сифатида шунчаки iOS 14 эмас, балки ҳали эълон қилинмаган iOS 14.1 талқини кўрсатилган.

ЎҚИНГ: Жаҳондаги энг кучли ўнта флагман (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

iPhone 12 Pro Max смартфони компаниянинг энг кучли процессорига асосланган бўлса-да, AnTuTu тестида у негадир 572 333 балл тўплаган, холос. Яъни, бу кўрсаткич ўтган йилги iPhone 11 Pro Max моделининг айни шу бенчмаркдаги синови натижаси – 530 минг баллдан атиги тахминан 8 фоизга ортиқ.

Қуйидаги диаграммада эса ушбу икки – бултурги ва бу йил чиқаётган энг кучли айфонларнинг самарадорлиги батафсил кўрсатилган:

Кўряпмизки, iPhone 12 Pro Max процессоридаги асосий ядролар – CPU самарадорлиги бўйича iPhone 11 Pro Max моделидан тахминан 16 фоизга устун. Лекин график чип – GPU тезкорлигига кўра янги флагман бор-йўғи 3,5 фоизга юқори, холос.

Apple янги авлод айфонларининг тақдимот санасини ҳали маълум қилмаган, лекин айрим инсайдерлар бу ҳақда маълумотлар беришган.

ЎҚИНГ: Энди бор-йўғи 350 долларга яп-янги iPhone олиш мумкин бўлади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!