iPhone 12 Pro’лар рекорд ҳажмли «оперативка»га эга, лекин Samsung ва Xiaomi флагманлари...

  •   DiMaX
  •  3915
  •  15.01.2020 13:11

iPhone 12 Pro’лар рекорд ҳажмли «оперативка»га эга, лекин Samsung ва Xiaomi флагманлари...

Apple жорий йилда тарихдаги энг йирик ҳамда ўта ихчам iPhone’ларни чиқариши маълум, улар орасида iPhone SE 2 модели ҳам бор. Минг-Чи Куо эса корпорация бу йил беш хил янги айфон, сўнг эса «металл совун» ва iPhone SE 2 Plus ҳам тақдим этишини айтган.

ЎҚИНГ: 2020 йилда Apple бунчалик кўп моделларда янги iPhone’лар чиқаришини ҳеч ким кутмаганди!

UBS компанияси таҳлилчиларига кўра, бу йил сентябрда Apple тўртта моделда янги смартфон чиқаради: 5,4 дюймлик ва 6,7 дюймлик, яна иккита 6,1 дюймлик iPhone’лар. Уларнинг барчаси OLED-дисплейга эга бўлиб, камералари ҳамда тезкор хотира ҳажмларига кўра фарқланади.

Жумладан, экранининг ўлчами диагоналига 6,1 ҳамда 6,7 дюймлик айфонларни манбалар ҳозирда тегишлича iPhone 12 Pro ва iPhone 12 Pro Max деб номлашмоқда. Айни шу икки модел Apple смартфонлари тарихида энг катта – 6 гигабайтлик «оперативка»га эга бўлади.

Айтиш керакки, Android-смартфонларда тезкор хотира ҳозирда 12 гигабайтгача етган; тағин 16 гигабайтлик «оперативка»ли иккита флагман ҳақида хабарлар тарқалган. Булардан бири Xiaomi корпорациясининг Black Shark 3 5G геймерофони бўлса, иккинчиси Samsung тайёрлаган Galaxy S20 Ultra моделидир.

ЎҚИНГ: Қорақалпоғистонлик онахонга ўғли олтин iPhone X ҳадя этди (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!