iPhone 12 Pro’нинг кераги йўқ – 95 долларга унинг клонини олиш мумкин (+видео)

  •   DiMaX
  •  2044
  •  02.07.2021 09:12

iPhone 12 Pro’нинг кераги йўқ – 95 долларга унинг клонини олиш мумкин (+видео)

Oukitel компанияси аввалроқ Xiaomi Mi CC9 Pro камерофонидан зўр макросурат олувчи Oukitel C18 Pro моделини тақдим этган. Батареяси нақ 8000 мА/соатлик, «ўлдириб бўлмас» Oukitel WP5 Pro смартфонини эса у 130 доллардан сота бошлаган. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: 100 долларлик энг зўр смартфонни Oukitel тайёрлади: Helio P60, 4/64 ГБ хотира, FullHD+, квадрокамера...

Хитойлик ушбу смартфонсоз энди Oukitel C21 Pro смартфонини намойиш қилди ва 5 июлдан 10 июлгача уни бор-йўғи 95 доллардан сотяпти. Мазкур гаджетнинг орқа панели дизайни тўлиғича купертиноликларнинг iPhone 12 Pro моделидан кўчирилган. Қиммат смартфонлар билан мақтанишни истовчи, аммо уларни чўнтаги кўтармаётганлар учун Oukitel C21 Pro энг зўр вариантлардан биридир: ғилофга солинса, уни Apple флагманидан фарқлаб бўлмайди.

Лекин олд томонидан қараганда Oukitel C21 Pro умуман айфонга ўхшамайди – унинг 8 мегапикселлик селфи-камераси экраннинг юқори чап бурчагидаги тирқишга жойланган. INCELL томонидан тайёрланган дисплей ўлчами 6,39 дюймлик, томонлари ўзаро 19,5:9 нисбатда, аниқлиги эса 720х1560 пикселга тенг.

ЎҚИНГ: Android-смартфоннинг олд камерасига виртуал фоточақноқ қўшамиз

Техник хусусиятларига келсак, Oukitel C21 Pro саккиз ядроли MT6762D платформаси базасига қурилган. Уни тегишлича 4/64 гигабайтлик тезкор/доимий хотира билан таъминлашган. Бундан ташқари, слотига 256 гигабайтгача ҳажмли MicroSD форматидаги хотира картаси қўйиш мумкин.

Oukitel C21 Pro аккумулятори 4000 мА/соатлик бўлиб, унинг тўла қуввати сўзлашув режимида 10 соатга, кутиш режимида эса нақ 360 соатга етади.

ЎҚИНГ: 200 долларлик бу «ўлмас» смартфонни бир ойда икки мартагина қувватлаш кифоя! (+видео)

Смартфоннинг бош камерасида 21 мегапикселлик Sony сенсори, шунингдек 2 ва 0,3 мегапикселлик қўшимча оптик датчиклар қўлланган. Oukitel C21 Pro юзни таниш орқали смартфонни блокдан чиқариш тизимига ҳамда ён қиррасида дактилоскопга эга. Унда геолокацияни аниқлашнинг барча замонавий тизимлари (GPS + ГЛОНАСС + Beidou + Galileo) мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Oukitel компанияси яқинда атиги 110 долларга 8000 мАс батареяли, «ўлдириб бўлмас» смартфон – OUKITEL F150 моделини ҳам чиқарган эди.

ЎҚИНГ: Android 10 Go тизимли «учкўз» смартфон атиги 60 доллардан сотила бошлади!