iPhone 12 смартфонларидаги муаммони Apple тан олди

  •   DiMaX
  •  1464
  •  05.12.2020 10:05

iPhone 12 смартфонларидаги муаммони Apple тан олди

Купертиноликларнинг ўн иккинчи авлод айфонлари дунё бўйича яхши сотиляпти, аммо харидорларнинг ҳаммаси ҳам улардан мамнун эмаслар. Бунга эса айрим iPhone 12’лардаги муаммолар сабабчи ва шулардан бири – симсиз қувватлаш технологияси билан боғлиқ.

ЎҚИНГ: iPhone 12’нинг таннархини ҳисоблашди: Apple уни икки баравардан ошиқ нархда пуллаяпти!

Ушбу смартфонларда симсиз зарядланиш вақти-вақти билан нотўғри ишлаб, баъзида эса умуман ўчиб қолаётир. Бу муаммони биринчилар қатори 9to5Mac ресурси муаллифларидан бири пайқаб қолган ва форумларни кузатиб, ёлғиз эмаслигини пайқаган.

Бу ҳолатда қурилмани ўчириб-ёқиш керак бўлади, аммо бу билан ҳам муаммо буткул йўқ бўлмайди – бир неча кундан сўнг яна такрорлана бошлайди.

iPhone 12 фойдаланувчиларидан бири ушбу муаммо юзасидан Apple компаниясининг мижозларга кўмак кўрсатиш хизмати ходимидан жавоб олган. Унинг сўзларига кўра, компания бу муаммодан хабардор ва аллақачон уни ҳал этиш устида ишламоқда.

ЎҚИНГ: DxOMark энг кучли Samsung ва Apple флагманларининг селфи-жангини ўтказди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!