iPhone 12 туфайли Xiaomi ва Samsung компаниялари Apple’ни масхара қилди (+видео)

  •   DiMaX
  •  8374
  •  15.10.2020 11:00

iPhone 12 туфайли Xiaomi ва Samsung компаниялари Apple’ни масхара қилди (+видео)

14 октябрга ўтар тунда Apple корпорацияси iPhone 12 mini, iPhone 12, iPhone 12 Pro ҳамда iPhone 12 Pro Max смартфонларини намойиш қилди. Биз уларнинг асосий хусусиятлари ва ўзаро фарқларини эълон қилганмиз. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Иккита русумдаги iPhone арзонлашиб, яна иккитаси савдодан олиб ташланди

Янги айфонларнинг қадоқ жамланмасидан қувватлагич ва қулоқчин олиб ташланганидан ҳам хабарингиз бор. Уларнинг намойишидан сўнг Xiaomi компанияси айни шуни масхара қилди.

Яъни, у ижтимоий тармоқларда эълон қилган постда: «Хотиржам бўлаверинг, биз #Mi10TPro қутисидан ҳеч нимани олиб ташламадик» ёзуви ҳамда смартфон қадоғидаги заряд адаптерини кўрсатувчи ролик акс этган:

Кўриниб турибдики, «Хитойча Apple» бу ерда iPhone’лар қутисидаги жамланма «ғариблашиб» қолгани устидан кулмоқда. Дарвоқе, купертиноликлар олдин тўлиқ жамланмада сотилиб келаётган эски моделлардаги айфонлардан ҳам энди қулоқчин ва қувватлагични олиб ташлаб сотишади.

ЎҚИНГ: Бу компания энг кучли флагманлар рейтингини остин-устун қилиб юборди! (AnTuTu, 2020 йил сентябрь)

Apple’нинг асосий рақобатчиси – Samsung эса уни масхаралаш учун 5G стандарти ўз қурилмаларида аввалдан мавжудлигига урғу берган. Унинг пости қуйидагича мазмунга эга: «Айримлар тезлик билан эндигина саломлашмоқда, биз эса у билан анчадан бери иноқмиз. Ўзингиз учун Galaxy 5G девайсингизни ҳозироқ олинг».

Бу ерда янги айфонлар тарғиботида қўлланаётган «‎Hi, Speed» («Салом, тезлик!») слогани кулги остига олингани шундоққина кўриниб турибди.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Samsung энг арзон 5G-смартфонининг барча жиҳатларини ошкор этди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!