iPhone 12 тутаётган бўлсангиз ҳам, барибир iPhone 13 олиш учун 5 сабаб

  •   DiMaX
  •  1459
  •  14.08.2021 11:56

iPhone 12 тутаётган бўлсангиз ҳам, барибир iPhone 13 олиш учун 5 сабаб

Apple’нинг ўн учинчи авлод смартфонлари туркумига тўртта – iPhone 13 mini, iPhone 13, iPhone 13 Pro ҳамда iPhone 13 Pro Max моделлари кириши айтилмоқда. Мазкур айфонларнинг релиз санаси ва бозорга чиқиш кунлари ҳам маълум бўлган.

ЎҚИНГ: Мусулмонлар ва насронийлар учун олти ярим минг долларлик iPhone 13 Pro’лар тақдим этилди

Хўш, ўзи ҳар йилги янги iPhone олдинги йилдаги авлодидан озгина фарқланадиган бўлса, фалон пул сарфлаб iPhone 13 туркумидан янги смартфон олиш ўзини оқлайдими? Мутахассисларнинг фикрича – оқлайди ва бунинг асосий сабаблари қуйидагилардир:

  1. Янгиланиш частотаси 120 герцлик зўр дисплей

Хабарларга кўра, базавий iPhone 13 бўлмаса-да, унинг илғор версияларида янги авлод LTPO-экранлар қўлланади. Мазкур турдаги дисплей кадр янгиланишнинг 0 дан то 120 герцгача адаптив (мослашувчан) частотасини қўллаб-қувватлайди. Бу эса аккумулятор қувватини тежашдан ташқари, видеолар равонлигини таъминлайди; айниқса, мобил ўйинларда бу жуда асқотади.

  1. Янги дизайн: айфонингиз айнан 13-авлодга мансублиги яққол кўриниб туради

Юқоридаги биринчм сабаб стандарт iPhone 13 моделига тегишли бўлмаса, иккинчи сабаб айнан шу базавий моделга тўғри келади. Чунки унинг дизайни бултурги iPhone 12 телефонидан яққол фарқланиб туради – бош камера модуллари диагонал шаклда жойлашган. Шу пайтгача айфонларда бунақа ечим қўлланмаган эди.

ЎҚИНГ: Samsung яна Apple’ни калака қилди: iPhone 12 Pro Max камерасига зарба! (иккита видео)

  1. Батареяси каттароқ, автономлиги узоқроқ

Ўн учинчи авлод айфонлардаги асосий жиҳат такомиллашган камералар ҳам, 120 герцлик дисплей ҳам, ҳаттоки магнит контактли қувватлаш технологияси ҳам эмас. iPhone 13’ларнинг айнан фойдаланувчилар учун энг муҳим томони – автоном ишлаш вақтининг оширилганидир.

Мазкур туркумдаги ҳар бир смартфоннинг аккумулятори қанча ток сиғимига эга эканлиги маълум бўлган – улар умуман айфонлар тарихида рекорд кўрсаткичга эга. Шу билан бирга, iPhone 13 туркумида қўлланаётган A15 Bionic процессорининг қувват тежамкорлиги ҳам айфонларнинг автономлигини оширишда муҳим ўрин тутади. Мазкур чипсет аккумулятор қувватини олдинги авлод – A14 процессорига нисбатан 15-20 фоизга кам сарфлайди.

ЎҚИНГ: DxOMark рейтингида арзон Redmi смартфони кучли бешликка кирди!

  1. Сурат ва видеога янада зўр олади

iPhone 13 туркумида камера датчиклари катталашмоқда, бу дегани – улар ёруғликни янада кўпроқ қамраб олади. Натижада эса кундузи ҳам, тунда ҳам расмга тушириш ва видеога олиш сурати янада юқори бўлади.

  1. Реверсив қувватлаш

Гарчи аксарият смартфонсозлар ҳатто ҳамёнбоп смартфонларига ҳам реверсив зарядлаш (смартфоннинг бошқа гаджетларга худди повербанк каби қувват узатиши) технологиясини татбиқ этаётган бўлсалар-да, Apple негадир бунга шошилмаяпти. Аммо бу йилги iPhone 13 туркуми вакилларина ушбу функция татбиқ этилишини айтишмоқда – бу эса энг янги айфонлардан бирини олиш учун зўр сабаб!

ЎҚИНГ: Замонавий смартфонларнинг энг кераксиз функциялари айтилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!