iPhone 12’лар билан бирга iPhone SE Plus, кейин эса – iPhone SE 3 ҳам чиқади!

  •   DiMaX
  •  605
  •  02.07.2020 11:53

iPhone 12’лар билан бирга iPhone SE Plus, кейин эса – iPhone SE 3 ҳам чиқади!

Купертинолик гигантнинг iPhone SE 2020 (ёки iPhone SE 2) модели харидорлар томонидан яхши кутиб олинди. Шу билан бирга, унинг «Plus»ли версияси ҳақида аввал тарқалган миш-мишлар тақдимотдан сўнг тинчиб кетган эди.

ЎҚИНГ: 2020 йилда Apple бунчалик кўп моделларда янги iPhone’лар чиқаришини ҳеч ким кутмаганди!

Энди эса япон манбалари ушбу смартфоннинг айрим хусусиятлари ҳақида ёза бошлади. Уларга кўра, мазкур моделни iPhone SE Plus ёки iPhone SE 2 Plus деб аташади.

2020 йилги iPhone SE модели диагоналига 4,7 дюймлик экранли ва iPhone 8 смартфонига ўхшаш бўлса, унинг «плюсли» авлоди бироз каттайтирилган – 5,5 дюймлик дисплейга эга. Аниқроқ қилиб айтганда, бу смартфон iPhone 8 Plus қурилмасининг «эгизаги» бўлади.

iPhone SE Plus экранининг ромлари ҳам шунақа қалин бўладими-йўқми – буниси ҳозирча номаълум. Лекин унинг бармоқ изи сканерини корпуснинг ён қиррасига кўчиришади. Мазкур смартфоннинг «электрон юраги» тарзида Apple A13 процессори қўлланади ва у 5G стандартини қўллаб-қувватламайди.

Apple мазкур смартфонини шу йилнинг кузида – iPhone 12 туркуми билан бирга тақдим этиши мумкин. Бироқ аввалроқ таниқли таҳлилчи Минг-Чи Куо (Ming-Chi Kuo) бу моделни бу йил кутмаслик кераклигини айтган.

Бундан ташқари, япон манбаларига кўра, купертинолик корпорация яна битта – iPhone SE 3 модели устида ҳам ишламоқда. Хабарларга қараганда, уни ҳам Apple A13 процессори билан таъминлашади, фақат бу айфон 5G тармоғини ҳам қўллаб-қувватлайди. Мазкур қурилма 2021 йилда расман намойиш этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Apple’ча хасислик: iPhone қутисидан у нафақат қулоқчин, балки энг керакли яна бир аксессуарни ҳам олиб ташлаяпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.