iPhone 12’лар геймерларга ёқмайди: ўйин, интернет ва видео учун энг зўр смартфонлар (учта рейтинг)

  •   DiMaX
  •  2191
  •  02.11.2020 12:08

iPhone 12’лар геймерларга ёқмайди: ўйин, интернет ва видео учун энг зўр смартфонлар (учта рейтинг)

Яқинда автономлик тестида iPhone 12 ҳамда 12 Pro нафақат Android-смартфонларга, балки ҳатто бултурги айфонларга ҳам мағлуб бўлган эди. Кейинроқ эса биз ушбу янги айфонлар автономлигини Apple’нинг бундан олдинги бешта смартфони билан таққослаб кўрсатилган «жонли» видеони ҳам чиқарганмиз.

ЎҚИНГ: Қуввати энг узоқ вақтга етувчи 15 смартфон билан танишинг

iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro смартфонларининг аккумуляторлари бултурги iPhone 11 ва унинг Pro-версияси батареясига кўра камроқ – атиги 2815 мА/соатлик эканлиги аниқланган. Гарчи ишлаб чиқарувчининг ўзи янги айфонлар автономлигига кўра бултургиларидан қолишмаслигини таъкидлаётган бўлса-да, тестлар бунинг аксини кўрсатмоқда.

Айниқса, ўйинлар учун ишлатганда ўн иккинчи авлод айфонларнинг қуввати тез тугаб қолмоқда. PhoneArena экспертлари таъкидлашича, Call of Duty: Mobile ёки Minecraft каби ўйинларда iPhone 12 ва iPhone 12 Pro қуввати бир хилда – 3 соату 1 дақиқада тугаб қолган. Таққослаш учун: iPhone 11 бунда 7 соату 37 дақиқага, iPhone 11 Pro эса 6 соату 38 дақиқага бардош берган. Ўйинлар борасида ҳаттоки iPhone SE (2020) ҳам янги айфонлардан кўра чидамлироқ экан – унинг аккумулятори 4 соату 59 дақиқалик гейминг жараёнига етган!

Android тизимли флагманларга келадиган бўлсак, ўйинлар жараёнидаги автономлик борасида улар янги айфонлардан анча юқори; масалан, рейтинг лидери – Xiaomi Mi 10 Pro батареяси нақ 10 соат ўйнашга етарли экан.

ЎҚИНГ: Xiaomi флагманларида яширин бир функция бор...

PhoneArena нашри оммабоп флагманларни гейминг жараёнидан ташқари, яна интернет-сёрфинг ҳамда видео томоша қилиш жараёнидаги автономлиги бўйича ҳам тестдан ўтказиб кўрган. iPhone 12 ва 12 Pro бу текширувларда ўйиндагидан кўра яхшироқ натижалар кўрсатган:

Лекин ҳар учала тестда ҳам рейтинг етакчиси айнан битта флагман – Xiaomi Mi 10 Pro бўлиб чиққанига нима дейсиз?

ЎҚИНГ: Бу компания энг кучли флагманлар рейтингини остин-устун қилиб юборди! (AnTuTu, 2020 йил сентябрь)

Видео ижро этиш давомидаги автономлиги борасида ҳам ўн иккинчи авлод айфонлар чакки эмас:

Демак, агарда мобил ўйинларга қизиқадиган бўлсангиз, iPhone 12 ёки 12 Pro олмаганингиз маъқул экан. Шунингдек, айнан ўйинлар учун янги айфонлардан олишни режалаштираётган дўстларингизга ҳам бу маълумотларни етказиб қўйсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: Турли давлатларда iPhone 12 Pro сотиб олиш учун қанча вақт ишлаш керак?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!