iPhone 12’лар ҳақида ўнта қизиқарли факт

  •   DiMaX
  •  1360
  •  20.01.2021 14:43

iPhone 12’лар ҳақида ўнта қизиқарли факт

Apple корпорациясининг ўн иккинчи авлод смартфонлари жуда яхши сотилмоқда ва бунга бир неча сабаблар бор. Қуйида ушбу туркум вакилларига тегишли ўнта қизиқарли маълумотни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

ЎҚИНГ: iPhone 12’нинг таннархини ҳисоблашди: Apple уни икки баравардан ошиқ нархда пуллаяпти!

  1. Айфонларнинг энг улкани

iPhone 12 Pro Max моделининг экрани диагоналига 6,7 дюймлик ўлчамга эга. Ушбу қурилма купертиноликларнинг энг йирик смартфони бўлган.

ЎҚИНГ: Apple iPhone 12 Pro Max'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

  1. Мини-айфон чиндан ҳам мини

iPhone 12 mini эса аксинча – айфонлар тарихида энг кичкина корпусга эга. Бундан ташқари, у дунёдаги энг ихчам 5G-смартфон ҳам ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Apple iPhone 12 mini'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

  1. iPhone 4’дан илҳомланиб...

iPhone 12 туркумининг дизайни – корпусининг қирралари iPhone 4 моделига ўхнатиб ишланган.

Умуман олганда, тўртинчи авлод айфон энг чиройлиларидан биридир.

ЎҚИНГ: Apple iPhone 12 Pro'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

  1. Бу гал барчаси OLED

Тарихда илк бор айфонларнинг битта туркумига мансуб барча моделлар OLED-дисплей билан чиқарилган.

ЎҚИНГ: Apple iPhone 12'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

  1. Қувватлагич ва қулоқчин йўқ

iPhone 12 смартфонлари жамланмасига ушбу икки аксессуар қўшилмаган. Лекин буни масхара қилган рақобатчиларнинг ўзлари ҳам кейин шу йўлни тутишмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар қадоғидан аксессуарларни олиб қолиш билан Apple қанча пул тежади?

  1. LiDAR датчиги бор!

iPhone 12 ҳамда 12 Pro Max моделлари лазер ёрдамида масофани аниқловчи LiDAR модулига эга илк айфонлардир.

ЎҚИНГ: Apple iPhone 12, 12 mini, 12 Pro ва 12 Pro Max: моделлар ўртасидаги фарқ нимада?

  1. ProRAW формати

Премиал айфонлар ProRAW форматида қойилмақом суратлар олишга қодир.

ЎҚИНГ: Турли ҳудудларда энг оммабоп смартфон брендлари қайсилар?

  1. iPhone 12 ўта оммалашяпти

Купертиноликлар кутганидек, iPhone 12 туркуми ўта харидоргир чиқди. Таҳлилчиларга кўра, ҳаттоки улар орасида энг кам сотилаётган iPhone 12 mini модели ҳам Samsung Galaxy S21 туркумининг барча вакилларидан кўпроқ талабгир бўлади.

ЎҚИНГ: Иккита русумдаги iPhone арзонлашиб, яна иккитаси савдодан олиб ташланди

  1. Бешинчи авлод мобил интернет

Гарчи дунёнинг кўп мамлакатларига 5G алоқа стандарти етиб бормаган бўлса-да, янги айфонларнинг ушбу технологияга эга эканлиги барибир яхши.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг харидоргир 5G-смартфонлар рейтингида кутилмаган лидер!

  1. Магнитли зарядка

MagSafe қувватлагичи ҳам ўн иккинчи авлод айфонларнинг ўзига хосликларидан биридир.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар учун MagSafe Charger – магнитли қувватлагич ва MagSafe Duo Charger док-станцияси тақдим этилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!