iPhone 12’лар қадоғидан аксессуарларни олиб қолиш билан Apple қанча пул тежади?

  •   DiMaX
  •  1213
  •  09.01.2021 09:49

iPhone 12’лар қадоғидан аксессуарларни олиб қолиш билан Apple қанча пул тежади?

iPhone 12 туркумидаги смартфонлар тақдим этилиши билан иккита компания Apple устидан кулган эди. Xiaomi янги айфонлар жамланмасида қувватлагич йўқлигини, Samsung эса рақиби эндигина 5G-смартфон чиқарганини масхара қилган. Лекин яқиндагина Xiaomi Mi 11 флагмани ҳам зарядчиксиз намойиш қилинди, тағин...

ЎҚИНГ: Apple’ни масхара қилгач, Samsung ўзи ҳам смартфонлар қадоғидан муҳим аксессуарларни олиб қоляпти!

Хўш, табиатни асраш баҳонасида смартфон қутисидан иккита муҳим аксессуарини олиб қолиш орқали Apple қанча пулни тежаган? Counterpoint Research тадқиқот компанияси яқинда турли янги гаджетларнинг қадоқ таркибидаги қисмларнинг таннархини эълон қила бошлади. Шунда аниқланишича, аксессуарларини олиб ташлаш ва қадоғини ихчамлаштириш эвазига iPhone 12 моделларининг таннархи тахминан 4,2 долларга пасайган.

Бир неча юз долларлик смартфон жамланмасига нисбатан олганда, бу қиймат арзимасдек кўринади. Лекин айфонлар сотуви кўламига назар солсак, шу озгина харажатни қисқартириш билан Apple қанча фойда қилгани аён бўлади.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, 2020 йилнинг охиригача iPhone 12 туркумидаги смартфонларни етказиб беришнинг умумий ҳажми тахминан 63 миллион донани ташкил этган. Демак, якуний ҳисобда купертиноликлар 264 миллион долларча тежаб қолишган!

Apple компанияси ўтказаётган сўровларга ҳамда атроф-муҳит ҳимояси борасидаги умумий тенденцияга қараб, таҳлилчилар яна бир нарсани таъкидлашмоқда. Яъни, бу корпорация кейинги айфонлар жамланмасидан кабелни ҳам олиб ташлаши кутилаётир.

ЎҚИНГ: Америкаликларнинг ўзлари қайси iPhone’ларни кўпроқ олишяпти?