iPhone 12’лар қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

  •   DiMaX
  •  2132
  •  16.10.2020 10:39

iPhone 12’лар қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

Apple корпорацияси 14 октябрга ўтар тунда iPhone 12 mini, iPhone 12, iPhone 12 Pro ҳамда iPhone 12 Pro Max смартфонларини намойиш қилди. Биз уларнинг асосий хусусиятлари ва ўзаро фарқларини эълон қилганмиз. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Иккита русумдаги iPhone арзонлашиб, яна иккитаси савдодан олиб ташланди

Statista тадқиқот компанияси турли мамлакатларда iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro моделларининг қандай нархларда сотилишини ўрганиб чиқди. Текширув натижалари асосида у смартфонларнинг нархларидаги фарқларни яққол кўрсатувчи қуйидаги графикни тақдим этди:

Айтиш керакки, айфонларнинг тегишли юртлардаги нархлари ўша мамлакат валютасининг 14 октябрь ҳолатидаги курсига кўра АҚШ долларига ўгирилган.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да текшириб кўрилган iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro ҳафсалани пир қилди

Statista компанияси тадқиқот учун ҳар иккита моделнинг 128 гигабайтлик доимий хотирали варианти нархларини асос қилиб олган.

Юқорида кўриб турганингиздек, Ҳиндистон бу рейтингда биринчи ўринда турибди, яъни шу мамлакатда iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro энг қиммат – тегишлича 1158 ва 1636 доллардан сотилади.

АҚШнинг Калифорния штатида бу айфонлар учун энг арзон нархлар белгиланган. Солиқлар ва бошқа тур йиғимларни ҳисобга олганда ҳам, iPhone 12 учун у ерда 943 доллар сўрашади; унинг Pro-версияси эса 1071 доллар туради.

Эслатиб ўтамиз, iPhone 12’лар намойишидан кейиноқ иккита русумдаги iPhone арзонлашиб, яна иккитаси савдодан олиб ташланган.

ЎҚИНГ: iPhone 12 туфайли Xiaomi ва Samsung компаниялари Apple’ни масхара қилди (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!