iPhone 12'лар тақдири яна сўроқ остида қолмоқда

iPhone 12'лар тақдири яна сўроқ остида қолмоқда

Bloomberg ахборот агентлиги Broadcom компанияси Бош ижрочи директори Хок Тан билан компания даромадлари ҳақида телефон орқали суҳбатлашди.

Қўнғироқ давомида жаноб Тан компаниянинг «Шимолий Америкадаги мобил телефонлар ишлаб чиқарувчи катта» мижози «маҳсулотлар цикли сезирларли даражадаги кечикиш»га учраши ҳақида айтиб ўтганлиги хабар қилинмоқда.

Жаноб Тан компания номини аниқ айтмаган бўлса ҳам, гап Apple ҳақидалигини тушунмасликнинг иложи йўқ.

Broadcom iPhone'ларга бутловчи қисмлар етказиб берувчи асосий таъминотчи бўлиб, жорий йилнинг январь ойида Apple'дан 15 миллиард долларлик буюртма қабул қилиб олганди. iPhone 11 моделларининг Bluetooth ва Wi-Fi аппарат таъминоти айнан Броадcом томонидан ишлаб чиқарилади. Moor Insights таҳлилчиларидан бирининг айтишича, компания келажакдаги iPhone'лар учун LTE ва 5G алоқа компонентларини ҳам етказиб бериши мумкин.

Қўнғироқ давомида, шунингдек, даромадларнинг ҳар йили учинчи чоракка келиб ўсиш ҳолати бу йил тўртинчи чоракда кузатилиши айтилган ва инвесторлар огоҳлантирилган.

Охирги бир неча йиллардан буён, Apple ўзининг янги iPhone'лари тақдимотини ҳам, сотувлар бошланишини ҳам (баъзи истисно ҳоллари билан, масалан, iPhone XR савдоларини) сентябрь ойида амалга ошириб келмоқда эди. Аммо бу йил пандемия сабабли Apple муҳандислари Хитойга бориб, янги iPhone'лар дизайнини ўз якунига етказишида кечикишлар юз берди.

Кўплаб нашрлар ва таҳлилчилар 2020 йилги iPhone'лар ишлаб чиқарилиши бошланиши кечикишини тахмин қилиб келмоқда. Айни дамдаги прогнозларга кўра, бу йилги тақдимот ноябрь ойида бўлади.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: ғишт ўрнига iPhone’лардан девор қуришди! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!