iPhone 12’лар тезкорлик тестида Galaxy Note 20 Ultra, OnePlus 8T, Google Pixel 5 ва ROG Phone 3’ни ер тишлатди!

  •   DiMaX
  •  1335
  •  22.10.2020 15:03

iPhone 12’лар тезкорлик тестида Galaxy Note 20 Ultra, OnePlus 8T, Google Pixel 5 ва ROG Phone 3’ни ер тишлатди!

Tom's Guide сайти куни кеча iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro моделларининг автономлик тестини ўтказиб кўришган эди. Мазкур имтиҳонда бу иккита янги айфон нафақат Android-смартфонларга, балки ҳатто бултурги iPhone 11 ва iPhone 11 Pro’ларга ҳам мағлуб бўлган!

ЎҚИНГ: 1000 долларлик Galaxy S20+’ни мағлуб этган, ўзи атиги 200 долларлик смартфонни биласизми? («Жонли» тест видеоси)

Ушбу нашр энди ўн иккинчи авлод айфонларнинг самарадорлигини ҳам етакчи Android-флагманлар билан таққослаб кўрди. Буни қарангки, iPhone 12 ва унинг Pro-версияси тугул, бултурги iPhone 11 Pro Max моделига ҳам бошқа компанияларнинг бирорта смартфони бас кела олмаган!

Қуйидаги жадвалда Geekbench 5 иловасида якка ядроли ҳамда кўп ядроли текширувларда қурилмалар олган баллар акс эттирилган.

Кўриб турганингиздек, Samsung компаниясининг Galaxy Note 20 Ultra ва Galaxy S20+ флагманлари ҳам, OnePlus 8T, Google Pixel 5 ва ҳатто ўйинбоп Asus ROG Phone 3 смартфонлари ҳам учта айфондан паст натижалар кўрсатишган.

ЎҚИНГ: Realme’нинг ҳамёнбоп смартфони AnTuTu’да ҳатто Galaxy S20 Ultra ва Galaxy S20+ флагманларини «ер тишлатди»!

Tom's Guide тақдим этган яна бир жадвал – ушбу смартфонларнинг амалда ишлатиб кўрилгандаги натижаларидир. Яъни, мутахассислар юқоридаги флагманларнинг ҳар бирида Adobe Premiere Rush иловаси ёрдамида 4К форматли видеофайлни Full HD форматига қайта кодлаб кўришган:

Гувоҳи бўлиб турганингиздек, Apple A14 Bionic процессорли iPhone 12’лар дастлабки иккита ўринни олган бўлса, Apple A13 Bionic чипсетли iPhone 11 Pro Max кучли учликни якунлаб берган. Android-смартфонларнинг барчаси ушбу вазифани бажаришга улардан кўра кўпроқ вақт сарфлаган.

ЎҚИНГ: Турли давлатларда iPhone 12 Pro сотиб олиш учун қанча вақт ишлаш керак?