iPhone 12’ларда бош камера модули – Redmi K30’да қўлланган датчик!

  •   DiMaX
  •  1713
  •  14.03.2020 15:51

iPhone 12’ларда бош камера модули – Redmi K30’да қўлланган датчик!

Apple бу йил кузда чиқадиган iPhone 12 туркумидаги смартфонларини 3D-камера билан жиҳозлаши ҳақида ёзгандик. Энди эса ушбу айфонлар бош камерасининг асосий модули ҳақида маълумот тарқалди.

ЎҚИНГ: iPhone 12 Pro’лар рекорд ҳажмли «оперативка»га эга, лекин Samsung ва Xiaomi флагманлари...

Таниқли инсайдер Макс Вайнбахнинг хабар беришича, купертиноликлар ушбу туркум смартфонларининг бош камераларида асосий сенсор сифатида Sony IMX686 датчигини ишлатади. Айни шу 64 мегапикселлик модул Redmi K30 ҳамда Oppo Reno 3 моделларида қўлланган.

Инсайдерга кўра, iPhone 12, iPhone 12 Pro ҳамда iPhone 12 Pro Max моделларида камеранинг макросъёмка имкониятлари кенгайтирилади. Шунингдек, асосий сенсордан ташқари, кенг бурчакли камера ҳамда телефотокамерани қўллаган ҳолда тунги съёмка режимида ҳам ажойиб суратлар олиш имкони бўлади/

Айтиш керакки, аксарият смартфонсозлар ўз камерофонларида юқори резолюцияли – 128 мегапикселгача аниқликдаги камера модулларини қўллашмоқда. Купертинолик техногигант эса шу пайтгача айфонларда 12 мегапикселликдан юқори аниқликдаги сенсор ишлатмаган. Бунинг ўрнига у камераларнинг пикселлар сони, ёруғлик сезувчанлиги ва бошқа параметрларини ошириб келаётир.

ЎҚИНГ: DxOMark тахтига – Xiaomi Mi 10 Pro ёнига атиги 48 МПлик камера билан ким чиқиб олди?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!