iPhone 12’ларни бу йил кутмай қўяверинг!

  •   DiMaX
  •  1126
  •  27.03.2020 17:26

iPhone 12’ларни бу йил кутмай қўяверинг!

Купертинолик корпорация бу йил кузда iPhone 12 туркумидаги смартфонларини намойиш қилиши керак. Лекин, PocketNow нашрининг ёзишича, ҳозирда Apple ичида мазкур айфонларнинг кечиктирилиши борасида баҳслар кетаётир.

ЎҚИНГ: iPhone 12 Pro’лар рекорд ҳажмли «оперативка»га эга, лекин Samsung ва Xiaomi флагманлари...

Манбанинг таъкидлашича, iPhone 12, iPhone 12 Pro ҳамда iPhone 12 Pro Max моделлари салгина эмас, балки «бир неча ойга» кечикиши мумкин. Табиийки, бу ҳолат коронавирус пандемияси туфайли деярли барча мамлакатларда карантин чоралари кўрилаётгани билан боғлиқ.

Лекин масаланинг бошқа, ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлмаган жиҳати ҳам бор: ҳозирги вазиятда кишилар янги смартфон олишга унчалик ҳам иштиёқманд бўлмай қолишяпти. Натижада эса 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи биринчи iPhone’га талабни пасайтириб юборади. Турган гапки, Apple унинг хит бўлишини истаяпти, лекин начора...

ЎҚИНГ: iPhone 12’ларнинг процессори аллақачон Snapdragon 865’ни «ер тишлатди»!

iPhone 12 моделининг ишлаб чиқилиши масаласида мамлакатлар аро етказиб беришлар чеклангани тўсиқ бўлди, яна ишлаб чиқариш ҳажми муаммоси ҳам бор. Аввалги айфонларнинг оммавий ишлаб чиқарилиши июнь ойларида бошланган бўлса, бу йил камида августда бошланиши мумкин. Сотувга эса бу флагманлар ҳали кейинги йил бошида чиқиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Шундай экан, компания ўзи учун муҳим бўлган иккита – АҚШ ва Европа бозорларидаги вазиятни кузатиб бориши лозим.

Нима бўлганда ҳам, компанияда iPhone 12 моделларининг ишлаб чиқаришга жорий этилиши бўйича май ойидан кечиктирмасдан қарор қабул қилинади. Лекин айни дамда пессимистик прогнозлар оптимистик умидлардан кўра юқорироқ...

ЎҚИНГ: iPhone 12’нинг лазерли 3D-камераси қандай бўлади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!