iPhone 12’ларнинг процессори аллақачон Snapdragon 865’ни «ер тишлатди»!

  •   DiMaX
  •  1798
  •  16.03.2020 10:45

iPhone 12’ларнинг процессори аллақачон Snapdragon 865’ни «ер тишлатди»!

Apple корпорацияси iPhone 12 туркумидаги смартфонларини ҳали кузда чиқади. Лекин уларнинг «электрон юраги» бўладиган Apple A14 Bionic процессорини аллақачон бенчмаркда текшириб кўришди.

ЎҚИНГ: ЖИДДИЙ ЖАНГ: Snapdragon 865 vs Apple A13 Bionic! (+«жонли» видео)

Оммабоп бенчмарк сервиси – Geekbench маълумотлар базасида Apple A14 Bionic тестдан ўтказилганлиги ҳақидаги илк маълумот пайдо бўлди. Унинг кўрсаткичлари нафақат аввалги авлод – Apple A13 Bionic чипсетидан, балки Qualcomm’нинг энг илғор процессоридан ҳам анча юқори!

Geekbench 5 сервисида текшириб кўрилган Apple A14 Bionic процессори максимал 3,1 ГГц такт частотали олтита ядрони ўз ичига олган. Бу чипсет якка ядроли синовда 1658, барча ядролари иштирокидаги имтиҳонда эса 4612 бал тўплаган. Таққослаш учун келтириб ўтсак: Qualcomm Snapdragon 865 ушбу текширувларда тегишлича 930 ва 3445 очко тўплай олган, холос.

Apple A14 Bionic процессори TSMC заводларида 5 нанометрлик технологик жараён асосида тайёрланади. Уларнинг оммавий ишлаб чиқарилиши апрелда бошланади, дейишмоқда, аммо iPhone 12 туркумининг тақдимот санаси ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: iPhone 12 Pro’лар рекорд ҳажмли «оперативка»га эга, лекин Samsung ва Xiaomi флагманлари...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!