iPhone 12’нинг лазерли 3D-камераси қандай бўлади?

  •   DiMaX
  •  1586
  •  13.03.2020 10:45

iPhone 12’нинг лазерли 3D-камераси қандай бўлади?

Apple бу йилги смартфонларида уч модулли камерага ToF-камера ҳам қўшилиши ҳақида гап-сўзлар юрибди. Биз аввалроқ iPhone 12 Pro ҳамда iPhone 12 Pro Max моделларининг айрим хусусиятлари ва видеосини эълон қилган эдик.

ЎҚИНГ: iPhone 12 Pro’лар рекорд ҳажмли «оперативка»га эга, лекин Samsung ва Xiaomi флагманлари...

Fast Company нашрининг ишончли манбаларга таяниб хабар беришича, iPhone 12 туркумидаги смартфонлар 3D-камера билан жиҳозланади. Apple’га бундай камерада қўлланувчи вертикал нурлантирувчи лазер (VCSEL) датчикларини Lumentum компанияси етказиб беради.

VCSEL датчиги шарофати билан iPhone 12 кадрдаги объектгача бўлган масофани аниқ ўлчай оладиган бўлади. Бунинг эвазига смартфоннинг тўлдирилган реаллик технологиялари билан ишлаш имкониятлари янада кенгаяди.

Янгича модуллар расмга ва видеога тушириш сифатини ҳам такомиллаштиради. Камера керакли объектни орқа фондан аниқ ажрата олиши туфайли портрет режими янада яхшиланади.

iPhone 12’ларда бундай камеранинг пайдо бўлиши ҳақида аввалроқ Bloomberg нашридан Марк Гурман, шунингдек, таниқли таҳлилчи Мин-Чи Куо ҳам хабар берганди. Бундан ташқари, дастурчилар сизиб чиққан iOS 14 кодида ҳам тўлдирилган борлиқ технологиясига асосланган янги стандарт иловаси борлигини аниқлашган.

ЎҚИНГ: Apple ходими ҳали чиқмаган iOS 14 тизимли iPhone’ни икки биткоинга сотди! (+«жонли» видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!